UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  2 08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  7 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2

Неча йиллик анъанани бузган Вентура Янгиликлар

Неча йиллик анъанани бузган Вентура

Бу сафар мўжиза рўй бермади. Италия ЖЧга чиқа олмагани барчага маълум.

Стокголмдаги биринчи ўйиндан сўнг, “скуадра адзурра” мундиал йўлланмасини қўлга киритиши бироз қийинлашган бўлса-да, ҳали имкон бор эди. Афсуски, 60 йил ичида, илк бор Италия мадҳияси турнирда янграмайдиган бўлди. Яна бир эътиборга лойиқ жиҳат шундаки, Италия сўнгги бор Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганда (1958 йилда), тақдир хазилини қарангки, мусобақа айнан Швецияда ўтказилган. Бу воқеа юз берганига неча йиллар бўлганини тушуниш ва “спагетти” ватани вакиллари сўнгги бор мундиалсиз қолганларида инсон қадами ҳали космосга етмаганди, “Элвис” мусиқа гуруҳининг энг гуллаган даврлари эди ва бугунги кун бош айбдори, жамоа бош мураббийи Генуадаги мактабда ўқир, ҳамда орадан икки йил ўтиб “Сампдория” либосида майдонга тушишни орзу қиларди. Қаерга кетиб қоляпмиз, ҳис қиляпсизми?

Жамперо Вентура «тимсол»га айланиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. Биринчи ўйинда Инсинье майдон марказида ўйнаганда кўпчилик норози бўлди, аммо булар гап-сўздан уёғига ўтмаганди. Аммо Сан-Сирода дисквалификацияга учраган Вератти ўрнини, чап қанот ҳимоячиси Флоренци эгаллаши жамоатчилик сабр косасини тўлдирди. Бу вақтда, Италия таваккал қилиши керак эди, Вентура эса 3-5-2 схемасини ўзгартиришни истамади. Ушбу ҳолатда иштирокчилар ўрнини алмаштиришнинг ўзи кифоя эди. Жоржиньо ҳам Бразилия футболкасини кийиш имконияти бўлгани ва бундан оқилона фойдаланмагани учун афсусланган бўлса ажабмас. Аммо, “скуадра адзурра” ҳеч қачон рақибини чинакамига қамал қилиб, мақсадига эришишга одатланмаган. Бу шунчаки жамоа услуби эмас. Кандрева ва Дармиан ижросида Иммобиле ва Габбьядини томон тўпни ҳаводан етказиб беришга урунишларга ишониб, Вентура шведларни қандай қилиб енгиш мумкинлигини унитиб қўйди, чоғи. Айтгандек, Маноло ҳам ўйинга ёмон қўшилмаганди, биринчи бўлимдаги барча кескинликлар унинг ностандарт ҳаракатларидан сўнг келиб чиқди. У ҳимоячиларни ўзига эргаштириб, Иммобилега бўшлиқ яратиб берди. Лекин, муаммо шундаки, ҳужумчига, ўша бўш зоналарга тўпни узатиб бера оладиган футболчи топилмади. Жоржиньо иккинчи бўлимда эҳтиёткорроқ ҳаракат қила бошлади. Флоренци ва Пароло эса тўпни бир-бирларига етказиб беришдан уёғига ўтишмади. Бошқа вариантларни кўрганларида ҳам, фақатгина қанотдагиларга тўпни ташлашди. Латераллар эса тўпни тушунарсиз, қўшимчасига ноаниқ ошираверишди.


Италия сўнгги бор Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаганда (1958 йилда), тақдир хазилини қарангки, мусобақа айнан Швецияда ўтказилган.


Италияликлар фақатгина биринчи бўлим сўнгига келиб ўзларига ўхшай бошлашди. Жоржиньо майдондалиги эсига тушиб қолди шекилли, жарима майдончасига чинакамига хавфли тўп узатишларни амалга ошира бошлади. Шу каби вазиятларнинг бирида, қулай имкониятга эга бўлган Иммобиленинг зарбаси гол бўлмай илож йўқдек эди, аммо шведлар сардори Гранквист бўш қолган дарвозадан тўпни қайтариб юборишга эришди. Бир қарашда иккинчи бўлимда Леонардо да Винчи ҳамюртлари ниятларига етадигандек туюлаётганди. Бироқ меҳмонлар устози шу ерда ўта ақлли иш қилди ва учрашув иккинчи ярми муросасиз курашлар, кичик қоида бузарликлар ва шунинг оқибатида келиб чиққан мунтазам узилишлар билан бошланди. Вентура ўйинни заҳирадаги иштирокчилар билан жонлантиришга уриниб кўрди. Эл-Шаарави ҳақиқатдан яхши ўйнашга ҳаракат қилди, Белотти ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Учрашув бўлиб ўтган кечанинг энг шов-шувли воқеаси эса майдонда юз бергани йўқ. Ҳужумкор футболчилар майдонга туширилишидан аввалроқ, ёрдамчи мураббий Де Россини олдига келиб, чигал ёзди машғулотларни бажариш ва майдонга тушишга тайёргарлик кўришни буюрганда, футболчи ҳиссиётларини яшириб ўтирмади ва ўзини эмас, ҳужумкор Инсиньени «жанг»га ташлаш зарурлигини айтди. Амалда эса “Наполи” ярим ҳимоячиси майдонга тушмади ва тўртинчи ҳужумчи Федерико Бернардески бўлди. Бироқ, ҳужумкор ўйинчилар сони баҳсда ҳеч қандай аҳамият касб этмади. Учрашув сўнгида жарима майдонига тўпни ҳаводан етказиб бериш хавфи бироз камайди, бу эса шведлар учун ажойиб совға бўлди. Деярли барча «қутқарувчи қахрамон» бўлишни орзу қила бошлади. Аммо Кьеллинининг ноаниқ зарбалари Италия бу оқшом нақадар ночор ахволда қолганини кўрсатарди. Энг қизиғи, жарима майдонида тўп суриш унинг заиф томонларидан бири эди. Жамоа аъзолари қўлларидан келганча ҳаракат қилдилар. Бироқ, ўйинга чиройли якун ясаш, мамлакатга эса ЖЧга чиқиш насиб этмади.


Учрашувдан сўнг италияликлар кўз ёшини яшириб ўтирмади.


Учрашувдан сўнг италияликлар кўз ёшини яшириб ўтирмади. Ҳаттоки, жамоага келганига ҳеч қанча бўлмаган, ёш Белотти ва Бернардескидан тортиб, истеъфодаги фахрийлар ҳам йиғлади. Буффон, Кьеллини, Де Росси ва Бардзальи миллий терма жамоада сўнгги ўйинни ўтказди. Афсуски, учрашув мағлубият билан якунланди. 2006 йил олтин, 2012 йил эса кумушга сазовор бўлган ажойиб авлод бу сафар тўрт йилликнинг асосий мусобақасисиз қолди. Буёғига энди нима бўлиши асосий масала ҳисобланади. Жамоага ким бош мураббий бўладию, янгиланиш, ёшариш даври қай тарзда кечади? Шу сўзларни ёза туриб, тўғриси, Ўзбекистон терма жамоаси хаёлимга келди. Кўп жиҳатлар бўйича италянлар билан ҳолатимиз ўхшаш, шундай эмасми?

Италия ҳозир қайғули ва тартибсиз ҳолатда. Агар янги раҳбар ёш иқтидорларни тўғри танлаб, жамоа тузса, катта муаммолар ўз ечимини топади. “Скудра адзурра” эса энди бор эътиборини бўлажак Европа чемпионатига қаратади.



Сергей Румянцев 

Таржима: Нозима Зарипова

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика