UZ

Сўнгги янгиликлар

21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  1 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  6 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  4 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  4 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  4

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. "Олмалиқ" - "Қизил-Жар" 3:2

Анталияда ўқув-машғулотларини давом эттираётган жамоамиз бугун Қозоғистон чемпионати вакили "Қизил-Жар" жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Бу ўйин аслида жамоа режасида йўқ эди. Ўртоқлик ўйини таклифи бўлгач, жамоа раҳбарияти бунга розилик берди. "Терек" билан ўтган баҳсда кўпгина футболчилар майдонга тушишмаганди. Бу учрашувда асосан захирада қолган футболчилар ҳаракатланишди. Бу гал таркибга Ислом Иномов, Шавкат Саломов, Темур Ғаниев, Камолиддин Мурзоев ва Неманья Йованович киритилмади. Қизиқарли кечган баҳсда жамоамиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 8-дақиқада Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, 15-дақиқада Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров ҳисобни иккитага оширди.

Иккинчи таймнинг 60-дақиқасида "Қизил-Жар" вакиллари ҳисобни қисқартиришди. 79-дақиқада Исоқжонов ўз дублини нишонлади. Ўйин якунланиш арафасида рақиб жамоа ҳисобни яна биттага қисқартиришга эришди. Дарвоқе, "Қизил-Жар" жамоасини юртимиз ишқибозларига яхши таниш Владимир Фомичёв бошқармоқда.

Ўйинда жамоамиз қуйидаги таркибда майдонга тушди.

"Олмалиқ": Никита Шквирин (Умиджон Хонимқулов, 46), Сарвар Жўраев, Евгений Гоголь (Адриан Кашкавал, 46), Саламат Қуттибоев (Дониёр Исмоилов, 46), Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Жаҳонгир Абдумўминов (Ғулом Ўрунов, 46), Зоҳир Пиримов (Никита Павленко, 70), Азамат Исроилов (Арслонмурод Амонов, 60), Муҳаммад Исаев, Диёр Туропов, Ислом Исоқжонов.

Жамоамизнинг навбатдаги ўртоқлик ўйини 25 февраль куни Россия премьер лигаси вакили "Мордовия" жамоасига қарши ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика