UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  0 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  1 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  1 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  2 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  3 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  4 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  2 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  3 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  3 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  2 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  12 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  9

Назорат учрашуви. “Металлург” – Ўзбекистон U-23 – 1:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Металлург” – Ўзбекистон U-23 – 1:1

Кеча пойтахтимиздаги ЖАР стадионида Бекободнинг “Металлург” ва Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўртасида кўрик-назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган баҳсда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда “Металлург” ҳудудий устунликка эга бўлди. Жамоа ўйинининг шаклланганлиги, футболчиларнинг бир бирларини тушуниб ҳаракат қилишлари яққол сезилиб турди. Айниқса биринчи бўлимда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси посбони Раҳимжон Давроновга осон бўлмади. Ўйиннинг 26-дақиқасида Муроджон Тошматов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари бекободликлар бир нечта қулай вазиятлардан фойдаланишмади.

Иккинчи бўлимда Равшан Ҳайдаров ёшлар термаси таркибини деярли тўлиқ янгилади. Натижада уларнинг ўйинида ўзгариш кузатилди ва Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳисобни тенглаштириб, мағлубиятдан қутилиб қолишга эришди. Голни ёшлар стандарт вазиятдан киритишди. Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда бекободликларнинг собиқ ҳимоячиси Достонбек Турсунов боши билан тўпни уриб, дарвоза тўрига туширди.


“Металлург” – Ўзбекистон U-23 – 1:1. 14.11.2017. ЖАР стадиони.
Ҳакам:
А.Эргашев.

“Металлург”: З.Сафаев (Т.Тўйчиев), М.Қаҳрамонов, Ҳ.Ҳошимов, С.Аллаев, А.Ҳусинов (А.Тошқўзиев), А.Зиёвуддинов (Д.Одилов), Ж.Абдумўминов (Д.Каримов), А.Нўъмонов (С.Қодирқулов), М.Тошматов (У.Худоёров), И.Исоқжонов, З.Абдуллаев (М.Султонов).

Ўзбекистон U-23 мазкур учрашувда қуйидаги футболчилардан фойдаланди:
Дарвозабонлар:
Раҳимжон Давронов (“Машъал”), Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”);
Ҳимоячилар: Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Аваз Маматхўжаев (“Қўқон-1912”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);
Ярим ҳимоячилар: Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”), Ислом Рашидхонов (“Насаф”);
Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика