Назорат баҳси: "Пахтакор" - "Олмалиқ" 6:2
03 сен 2015 12:16
Янгиликлар
Назорат баҳси: "Пахтакор" - "Олмалиқ" 6:2
Кеча Қибрайда "Пахтакор"нинг аралаш таркиби "Олмалиқ" ёшларидан устун келди.
Учрашувда жамоамизнинг асосий ва ёшлар таркиби аъзолари аралаш ҳолда рақибга қарши тўп тепишди. Беллашув 6:2 ҳисобида "Пахтакор"нинг ғалабаси билан тугади. Пардаевнинг дубли, Каримов, Сидоров, Рогованов ва Сидиқовнинг голларига меҳмонлардан Сафаров ўзининг икки аниқ зарбаси билан жавоб берди.
Олий лиганинг 21-турида "Пахтакор" 12 сентябрь куни "Локомотив"ни қабул қилади. Мазкур ўйинга тайёргарлик давом эттирилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар