Назаров "Бунёдкор"дан кетдими?
16 янв 2023 12:25
Янгиликлар
Назаров "Бунёдкор"дан кетдими?
Пойтахт клуби атрофида тушунарсиз воқеалар рўй бераётганидан хабардорсиз.
Жамоа бош директори Азиз Ҳайдаров ишдан олинганидан кейин бош мураббий Иван Бошкович ҳам жамоада қолмаслигини маълум қилди. Натижада "Бунёдкор"ни БААда ўтадиган ўқув-машғулот йиғинига Ҳикмат Ҳошимов ва Абдуҳамид Қодиров олиб кетди.

Абу-Дабига йўл олган футболчилар орасида Владимир Назаров кўринмади. Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиевнинг маълум қилишича, 20 ёшли дарвозабон Азиз Ҳайдаров истеъфога чиқарилганидан кейин жамоадан кетиб қолган. У 7 январь куни "Бунёдкор" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузган эди.

Шунингдек, "қалдирғочлар" йиғинида қатнашаётган Шоҳжаҳон Султонмуродов ҳам "Бунёдкор"ни тарк этган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар