UZ

Сўнгги янгиликлар

16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  0 16:13"Қизилқум" "Факел" билан жанговар дуранг ўйнади, Кенжабоевдан хет-трик!  0 15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  9 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  11 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  26 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  5 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  4 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2

"Наврўз кубоги". Финалчилар маълум Янгиликлар

"Наврўз кубоги". Финалчилар маълум

Қашқадарё Вилоят футбол федерацияси томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Наврўз кубоги-2017" мусобақасининг 1/4 финал учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Суннат Шаймардонов мураббийлигидаги "Шўртан-ФМ" жамоаси ёш олимпиячиларга қарши кечган баҳсда рақиблари дарвозасига жавобсиз икки тўп киритиб 2-0 ҳисобида устун келишди.  

Шундай қилиб ёш ғузорлик футболчилар финалга йўл олишди.

"Насаф" футбол мактаби сунхий қопламали футбол майдонида Азамат Алиқулов шогирдлари яъни "Насаф" футбол мактаби тарбияланувчиларидан иборат "Насаф-2001"  жамоаси Қарши қурилиш коллежи  "Турон" жамоасига қарши майдонда саф тортишди.

Ўйин кутилгандек, "Насаф-2001"нинг устунлигида ўтди. Учрашув давомида жамоа устози Алиқулов таркибга бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Масалан, кўпинча захирада қолиб кетаетган  айрим футболчиларга  имкон берилди.

А. Жўрақулов, М Қосимов ва Ж.Матқурбоновлар  майдонга туширилди. Имкониятдан умумли фойдаланган ҳар уч ёш футболчилар тез орада меҳмонлар дарвозасига урилган олти голдан тўрттасига муаллифлик қилди. Учрашув якунида  ҳисоб 6-3  кўринишида якун топди.

Шу ўринда айтиш жоиз, "Насаф-2001" жамоаси ҳужумчиси Асад Жўрақулов ушбу мусобакада барча учрашувларда захирадан майдонга тушиб сермаҳсул ўйин кўрсатиб майдонни голсиз тарк этмаяпти ва жамоа тўпурари ҳозирча турнирда урган голлари сони еттитага етди.
Жамоа дарвозабони А.Неъматов Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси асосий дарвозабони ҳисобланади.


 
Бахсда "Насаф-2001" жамоаси қуйидаги таркибда майдонга чиқишди:
А.Неьматов, С.Рахманов, М.Саидахмедов, Ш. Эркинов, А. Давронов, Ш.Комилов, А.Турдиалиев,(с) Ш.Нуриддинов, Ш.Холдоралиев,  Э.Жорекулов, А.Хусанов.
захирадан майдонга тушганлар: А. Жўрақулов, М.Қосимов, Ж. Маткурбонов.

Голлар: Ш.Холдоралиев 2, А.Жўрақулов 2, Ж. Матқурбонов, М. Қосимов

Азамат Алиқулов ("Насаф-2001" мураббийи)- Албатта, ўйиндан ҳам, натижадан ҳам кўнглим тўлди. Аммо йирик ҳисобдаги ғалабани, очиғи кутмагадим.

Рақиблар ўйини ўрганиб чиқиб, қарши ҳужум тактикаси бизга қўл келиши мумкин, деган хулосага келгандим. Бу режа иш берганидан хурсандман. Холдоралиев ва  Жўрақуловни "дубл"лари эса барчамизни қувонтирди. Бу- қилган меҳнатларимизнинг самараси. Умид қиламанки, олдин ам айтганимдек, жамоамиз билан финалга етиб келдик.

Бугун "Насаф-2001"- "Шўртан-ФМ" жамоалари ўртасидаги финал учрашуви "Насаф" футбол мактаби сунъий қопламали майдонида соат 10:00 да бошланади.

Учинчи ўрин учун кечадиган "Олимпия-2001" - "Турон" жамоалари баҳси Қарши олимпия захиралари коллежи футбол майдонида соат 10:00да бўлиб ўтади.

Ярим финал
"Шўртан-ФМ"(Гузор)- "Олимпия-2001" (Қарши) 2-0
"Насаф-2001" (Қарши) - "Турон"(Қарши) 6-3



Фаҳриддин Чориев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика