UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  9 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади Янгиликлар

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади

Охирги турларни муваффақиятли ўтказаётган “Қизилқум” жамоасидан навоийлик мухлисларнинг умидлари катта.

Тўққизинчи турда Бухорода “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувини кончиларнинг олти юз нафардан зиёд ишқибози стадионнинг ўзидан туриб томоша қилишганди.

Навоийликларнинг ўз суюклиларини стадионнинг ўзидан туриб фаол қўллаб-қувватлаганликлари  “Қизилқум” жамоасига руҳий далда бўлди. Кончиларнинг учрашувнинг 3-дақиқасида ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиққан бўлсалар-да, 70 ва 90+2-дақиқаларда мезбонлар дарвозасини ишғол этиб уйга муҳим ғалаба билан қайтишди.

“Қизилқум” ишқибозлар клуби навбатдаги турда ҳам ўз анъаналарига содиқ қолишади. 23 май куни 10-тур доирасида Муборакда бўладиган “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари баҳсида ҳам навоийлик мухлислар кончиларни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашга аҳд қилишган.

“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ўз мухлислари ташаббусига хайрихоҳ бўлган ҳолда ишқибозлар учун етарли шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Муборакда ўтадиган навбатдаги учрашувга Навоийдан беш юз нафарга яқин мухлис ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Шу боис, ўйин олдидан махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мухлислар Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида жам бўлишади. Автобуслар 23 май куни соат 12.00 да Муборак томон йўлга тушади. Қулайлик яратиш мақсадида автобуслар ишқибозларни сафарга олиб бориб келиши текин ташкил этилади.

Мурожаат учун телефон —+998913333773, “Қизилқум” фан-клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Ўзларингизни қизиқтирган саволлар билан мазкур телефонга ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика