UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади Янгиликлар

Навоийлик мухлислар Муборакка ташриф буюришади

Охирги турларни муваффақиятли ўтказаётган “Қизилқум” жамоасидан навоийлик мухлисларнинг умидлари катта.

Тўққизинчи турда Бухорода “Бухоро” — “Қизилқум” учрашувини кончиларнинг олти юз нафардан зиёд ишқибози стадионнинг ўзидан туриб томоша қилишганди.

Навоийликларнинг ўз суюклиларини стадионнинг ўзидан туриб фаол қўллаб-қувватлаганликлари  “Қизилқум” жамоасига руҳий далда бўлди. Кончиларнинг учрашувнинг 3-дақиқасида ўз дарвозалари тўридан тўп олиб чиққан бўлсалар-да, 70 ва 90+2-дақиқаларда мезбонлар дарвозасини ишғол этиб уйга муҳим ғалаба билан қайтишди.

“Қизилқум” ишқибозлар клуби навбатдаги турда ҳам ўз анъаналарига содиқ қолишади. 23 май куни 10-тур доирасида Муборакда бўладиган “Машъал” — “Қизилқум” жамоалари баҳсида ҳам навоийлик мухлислар кончиларни стадионнинг ўзидан туриб қўллаб-қувватлашга аҳд қилишган.

“Қизилқум” ПФК раҳбарияти ўз мухлислари ташаббусига хайрихоҳ бўлган ҳолда ишқибозлар учун етарли шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қилади. Муборакда ўтадиган навбатдаги учрашувга Навоийдан беш юз нафарга яқин мухлис ташриф буюриши режалаштирилмоқда. Шу боис, ўйин олдидан махсус автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Мухлислар Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдида жам бўлишади. Автобуслар 23 май куни соат 12.00 да Муборак томон йўлга тушади. Қулайлик яратиш мақсадида автобуслар ишқибозларни сафарга олиб бориб келиши текин ташкил этилади.

Мурожаат учун телефон —+998913333773, “Қизилқум” фан-клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Ўзларингизни қизиқтирган саволлар билан мазкур телефонга ҳар куни соат 9.00 дан 18.00 гача қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика