UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлига доирасидаги ўз уйида ўтказилган охирги учала беллашувда имкониятни бой берди.

Андрей Канчельскисни ортга қайтарган "Навбаҳор" ўзининг эски-янги мураббийи қўл остида Суперлиганинг 19-турида  "Пахтакор"га имкониятни бой берди. Достон Ҳамдамов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини меҳмонлар фойдасига ҳал этди. 

Шу тариқа "Навбаҳор" иккинчи давра ҳисобидан ўз уйидаги бирорта ўйинда ғалаба қозонгани йўқ. Намангандаги ғалабасиз серия 3 ўйинга етди. Бунга қадар жамоа аввалига "Қизилқум"га, кейинчалик АГМКга ютқазганди. Бу сафар "Пахтакор" "Қизилқум" ва АГМК эплаган ишни уддалади. Қизиғи, учала учрашувда ҳам ягона гол баҳс тақдирини "Навбаҳор" рақиблари фойдасига ҳал этди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Шота Арвеладзе Ўзбекистондаги мураббийлик фаолияти давомида ўзаро тўқнашган ва мағлубиятга учрата олмай келаётган россиялик мутахассис Канчельскисни учинчи учрашувда доғда қолдиришга эришди. Грузия ва россиялик мураббийларнинг Ўзбекистондаги қарама-қаршилигида икки сафардан буён дуранг қайд этилаётганди. Бу гал Арвеладзе мазкур серияга барҳам берди.

Эътиборлиси, Арвеладзе Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўқнаш келган мураббийлар орасидан фақатгина Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этишга улгурмади. Ўзбекистон кубоги финалида Ашурматовдан мағлуб бўлган мутахассис ҳозирча чемпионат доирасида мазкур ҳамкасби билан дуч келгани йўқ. Ўтган мавсум АГМК қуйи олтиликка тушиб кетгач Ашурматов жамоага келган бўлса, бу йили эса "Пахтакор" "Бухоро"га ташрифи олдидан Ашурматов истеъфога чиқарилганди. Қизиғи, "Сурхон"да маълум вақт ишлаган Ашурматов "Пахтакор"га қарши ўйин яқинлашиши олдидан у ердан ҳам истеъфога чиқарилганди. Шу тариқа ҳозирча Арвеладзе ўзаро тўқнашган ва мағлуб этмаган мураббий сифатида қолаётган Ашурматов қизиқ тасодиф туфайли "Пахтакор" билан чемпионатда учрашгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Суперлиганинг 19-туридан кейин 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Кучли учталикдаги "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. "Пахтакор" эса "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз очколари сонини 53тага етказди ва "Локо"нинг ўз уйида "Металлург" билан дуранг қайд этиши натижасида ўртадаги фарқни 17 очкога оширди. "Пахтакор" бу билан чемпионлик учун катта қадам ташлади. Агарда келаси турда "Локо" Қўқонда очко йўқотадиган бўлса ва "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонса, унда келаси турдаёқ чемпион номи ойдинлашади. "Локомотив" Қўқонда муваффақият қозонадиган бўлса, унда "Пахтакор" чемпионликни расмийлаштиришни 21-турга қолдириши мумкин. Айнан Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши учрашув "Пахтакор" учун чемпионлик ўйинига айланиш эҳтимоли юқори.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика