UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  2 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  9

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг Намангандаги нохуш серияси давом этди, Арвеладзедан эса қизиқ статистика

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлига доирасидаги ўз уйида ўтказилган охирги учала беллашувда имкониятни бой берди.

Андрей Канчельскисни ортга қайтарган "Навбаҳор" ўзининг эски-янги мураббийи қўл остида Суперлиганинг 19-турида  "Пахтакор"га имкониятни бой берди. Достон Ҳамдамов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини меҳмонлар фойдасига ҳал этди. 

Шу тариқа "Навбаҳор" иккинчи давра ҳисобидан ўз уйидаги бирорта ўйинда ғалаба қозонгани йўқ. Намангандаги ғалабасиз серия 3 ўйинга етди. Бунга қадар жамоа аввалига "Қизилқум"га, кейинчалик АГМКга ютқазганди. Бу сафар "Пахтакор" "Қизилқум" ва АГМК эплаган ишни уддалади. Қизиғи, учала учрашувда ҳам ягона гол баҳс тақдирини "Навбаҳор" рақиблари фойдасига ҳал этди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, Шота Арвеладзе Ўзбекистондаги мураббийлик фаолияти давомида ўзаро тўқнашган ва мағлубиятга учрата олмай келаётган россиялик мутахассис Канчельскисни учинчи учрашувда доғда қолдиришга эришди. Грузия ва россиялик мураббийларнинг Ўзбекистондаги қарама-қаршилигида икки сафардан буён дуранг қайд этилаётганди. Бу гал Арвеладзе мазкур серияга барҳам берди.

Эътиборлиси, Арвеладзе Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўқнаш келган мураббийлар орасидан фақатгина Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этишга улгурмади. Ўзбекистон кубоги финалида Ашурматовдан мағлуб бўлган мутахассис ҳозирча чемпионат доирасида мазкур ҳамкасби билан дуч келгани йўқ. Ўтган мавсум АГМК қуйи олтиликка тушиб кетгач Ашурматов жамоага келган бўлса, бу йили эса "Пахтакор" "Бухоро"га ташрифи олдидан Ашурматов истеъфога чиқарилганди. Қизиғи, "Сурхон"да маълум вақт ишлаган Ашурматов "Пахтакор"га қарши ўйин яқинлашиши олдидан у ердан ҳам истеъфога чиқарилганди. Шу тариқа ҳозирча Арвеладзе ўзаро тўқнашган ва мағлуб этмаган мураббий сифатида қолаётган Ашурматов қизиқ тасодиф туфайли "Пахтакор" билан чемпионатда учрашгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Суперлиганинг 19-туридан кейин 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Кучли учталикдаги "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилмоқда. "Пахтакор" эса "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз очколари сонини 53тага етказди ва "Локо"нинг ўз уйида "Металлург" билан дуранг қайд этиши натижасида ўртадаги фарқни 17 очкога оширди. "Пахтакор" бу билан чемпионлик учун катта қадам ташлади. Агарда келаси турда "Локо" Қўқонда очко йўқотадиган бўлса ва "Пахтакор" Бекободда ғалаба қозонса, унда келаси турдаёқ чемпион номи ойдинлашади. "Локомотив" Қўқонда муваффақият қозонадиган бўлса, унда "Пахтакор" чемпионликни расмийлаштиришни 21-турга қолдириши мумкин. Айнан Тошкентда "Сўғдиёна"га қарши учрашув "Пахтакор" учун чемпионлик ўйинига айланиш эҳтимоли юқори.

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика