UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  0 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 19:10Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  10 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  10 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  18 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0

"Навбаҳор"да яна бир россиялик мураббий ишлайди Янгиликлар

"Навбаҳор"да яна бир россиялик мураббий ишлайди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Наманганнинг “Навбаҳор” клубида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бош мураббий сифатида иш бошлаганди.

15 октябрь куни яна бир россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков Наманганга келади. Беленков парвоз қилган самолёт шу куни эрталабки соат 6:30да Наманган аэропортига қўнади. Мазкур мутахассисни “Навбаҳор” ПФК вакиллари ва мухлисларнинг кутиб олишлари режалаштирилмоқда.

Алексей Беленков 1957 йилнинг 26 мартида Россиянинг Москва вилоятида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида “Торпедо” (Москва, 1974-1977), ЦСКА (Москва, 1978-1980), “Локомотив” (Москва, 1981-1982) клубларида тўп сурган. Шунингдек, собиқ иттифоқ U-19, собиқ иттифоқ U-21терма жамоаларида ҳам ўйнаган.

Алексей Беленков

Мураббийлик фаолиятида давомида эса Россиянинг “Пеле” (1992), “Торпедо - МКБ” (1993), “Титан” (1994-1995, 1997-1998), “Шинник” (1996), “Сатурн-2” (2000), “Сатурн- Ren-TV” (2001-2002), “Сокол” (2003), “Химки” (2004, 2012-2013), “Сатурн” (2005-2006), ЦСКА (ўринбосарлар, 2008), “Алания” (2009), “Торпедо - ЗИЛ” (2010), “Уфа” (2011), “Динамо” (Брянск, 2012), “Торпедо” (Москва, 2014-2015), “Солярис” (2016) ва Қозоғистоннинг “Шахтёр” (Қарағанда, 2004) клубларида ишлаган. 2016 йилдан буён айни пайтгача Россиянинг “Томь” (Томск) жамоасида фаолият олиб бораётганди.

Келаси ҳафтадан эса Алексей Беленков “Навбаҳор”да ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлайди.

Айни пайтда “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабидан Андрей Канчельскис, Шавкат Абдухўжаев, Дурбек Умаралиев,  Мустафо Байрамов ва Аъзам Ражаббаев ўрин олишган.

 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика