UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Навбаҳор"да "Пахтакор"га қарши ўйин бўйича йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

"Навбаҳор"да "Пахтакор"га қарши ўйин бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, 7 апрель куни Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда "Пахтакор" жамоаси "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Coca Cola Суперлигаси 5-туридан ўрин олган мазкур учрашувдан сўнг "Навбаҳор" клубининг айрим вакиллари ва баъзи мухлислар ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, тартибсизликка йўл қўйишди.

9 апрель куни "Навбаҳор" ПФКда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб, унда клуб раҳбарияти, ходимлари, "Навбаҳор" жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ҳамда жамоамиз мухлислари етакчилари иштирок этишди. Йиғилишда "Навбаҳор" – "Пахтакор" ўйини ва ўша учрашувдан сўнг юзага келган ҳолат муҳокама этилди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан тартиббузарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

Йиғилиш давомида "Навбаҳор" ПФК томонидан  келгусидаги футбол баҳсларида маданият ва ўзаро ҳурматга амал қилиш, шу каби жиҳатларни жамоа вакиллари ҳамда мухлисларида шакллантириш борасидаги ишларни амалга ошириш талаби қўйилди.

"Навбаҳор" футбол клуби жамоа мухлисларига миннатдорчилик, ҳурмат ва эҳтиром билдирган ҳолда, Наманганда ўтказиладиган футбол ўйинларида барчани ҳамжиҳат бўлишга чорлаб, вилоятга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг ташрифларидан фақатгина ижобий таассуротлар қолишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолади", - дейилади клуб расмий сайти берган хабарда.

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика