"Навбаҳор": Жамоамиз бугун йиғилади
03 сен 2014 18:00
Янгиликлар
"Навбаҳор": Жамоамиз бугун йиғилади
Чемпионатда юзага келган кичик танаффус туфайли “Металлург”га қарши учрашувдан сўнг "Навбаҳор" аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинганди.
Мустақиллигимизнинг 23 йиллик байрамини яқинлари қаршисида нишонлаган футболчиларимиз бугун Тошкентда тўпланишади. Чемпионатнинг Зоминда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтадиган навбатдаги учрашувга жамоамиз айнан пойтахтда ҳозирлик кўради. Бу сафарги йиғинда тажрибали ярим ҳимоячиларимиздан бири Азим Аҳмедов иштирок эта олмайди. Хабарингиз борки, Аҳмедов айни пайтда Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон терма жамоасининг машғулотларида қатнашмоқда. Қисқа муддатлик танаффусдан фойдаланиб, уйларига кетган легионерлар Юрий Рижко ва Руслан Качурлар эса эртадан машғулотларга қўшилишади. Болгариядан таклиф этилган Петар Денчев ўз юртига бормаганлиги боис яна бироздан сўнг бошланадиган машғлуотда иштирок этади.
Фикрлар