UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  0 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  12 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  6 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  7 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1

"Навбаҳор" йиғинига черногориялик футболчи бориб қўшилди Янгиликлар

"Навбаҳор" йиғинига черногориялик футболчи бориб қўшилди

Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказаётган "Навбаҳор" таркибига янги легионер қўшилди.

"Мазкур футболчи Черногориянинг Будва шаҳрида 1995 йилнинг 22 декабрь санасида туғилган. Баланд бўйли (1,89 см.) ҳимоячи 2020 йилдан бери Сербия чемпионатининг олий лигасида “Вождовац” клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. 2020 йилга қадар эса Милович Черногория олий лигасида “Могрен” ва “Ком” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2014 йилги мавсумни эса Милош Финляндия юқори лигаси вакили “Хонка” клубида ўтказган. 

Амплуаси бўйича марказий ҳимоячи бўлган 2012 йилдан то ҳозирги кунгача юқорида номлари қайд этилган учта давлат юқори лигаларида умумий ҳисобда 109 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришган. Айни пайтда Черногория терма жамоасига номзод ҳисобланган Милош 2011 ва 2014 йилларда U-17 ва U-19 терма жамоалари сафида Европа саралаш турнирида иштирок этган", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика