UZ

Сўнгги янгиликлар

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага бугун биз 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  137

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди Янгиликлар

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди

27 февраль куни Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Навбаҳор”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маросимдан олдин мазкур мажмуага йиғилган мингдан ошиқ мухлисларга вилоят санъаткорлари ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини ҳавола этишди.

Маросимда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ва вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Вилоят раҳбари ҳамда расмий меҳмонлар жамоа футболчиларига янги мавсумда тўп тепадиган рақамлари ёзилган футболкаларни топширишди.


Унга кўра, 2022 йилги мавсумда дарвозабонлар – Ўткир Юсупов – 1, Раҳимжон Давронов – 35, Озодбек Маърупов – 41, ҳимоячилар – Егор Кримец – 2, Боян Цигер – 4, Рустамжон Ашурматов – 6, Игорь Голбан – 22, Давронбек Ҳошимов – 24, Станислав Андреев – 28, Муҳаммадбобир Мўйдинов – 70, ярим ҳимоячилар – Азимжон Аҳмедов – 7, Жамшид Искандеров – 10, Ислом Кенжабоев – 11, Жамшид Болтабоев – 14, Эҳсони Паншанбе – 17, Нурилло Тўхтасинов – 19, Йован Жокич – 23, Элгужа Григалашвили – 30, Жавоҳир Ҳусанов – 48, Музаффар Мўминов – 64, Асадбек Собиржонов – 77, ҳужумчилар – Иброҳим Ғанихонов – 9, Зоран Марушич – 32, Андрей Сидоров – 99 – рақамларда жамоа шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди.


 Шунингдек, мухлисларга жамоа мураббийлар штаби ҳамда ходимлари ҳам таништирилиб ўтилди.

Маросим давомида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов ҳамда грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвилар сўзга чиқиб, жамоага яратиб берилган аъло шароитлар учун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, клуб раҳбарияти, шу жумладан, клуб президенти Отабек Саматовларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, бўлажак мавсумда вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч, маҳорат ҳамда имкониятларини ишга солишларини эътироф этишди.
 


Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифлари чоғида “Наманган ўзбек футболига Одил Аҳмедов сингари истеъдодли, ватанпарвар футболчини етказиб берганлиги билан фахрланиши, “Навбаҳор” мухлислари Англия. Италия ва Франция футбол фанатларидан қолишмаслиги, вилоят шаҳар ва қишлоқларида Одил Аҳмедовнинг издошлари яна кўплаб топилиши, “Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш” борасида фикр билдирганликлари, Юртбошимизнинг ушбу гапларидан келиб чиққан ҳолда, нафақат юртимиз, балки собиқ иттифоқ ва Осиёда ўз ўрнига эга бўлган, миллий чемпионатимизнинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”нинг олдинги шонли тарихини тиклаш мақсадида жамоа таркиби тажрибали ва маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилиб, “Навбаҳор”нинг олдига янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлигини таъкидлаб, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади.


Сўнгра, мониторда “Навбаҳор” Медиа ва матбуот хизматлари томонидан тайёрланган, 2021 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Маросим якунида жамоа мураббийлар штаби ҳамда футболчилари вилоят раҳбари ва клуб раҳбарияти билан бирга эсдалик учун суратга тушишди.





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика