UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  5 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  14 00:10ЕЧЛ. "Байер" – ПСЖ ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  7 00:05ЕЧЛ. "Вильярреал" – "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  49 23:13ЕЧЛ. "Арсенал" – "Атлетико" (онлайн ҳисоб)  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  236 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0

"Навбаҳор" - "Сурхон" ўринбосарлари иштирокидаги ўйин 22 июлга қолдирилди Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Сурхон" ўринбосарлари иштирокидаги ўйин 22 июлга қолдирилди

Coca Cola Суперлига 10-турини ўтказиш билан боғлиқ қатор муаммолар борлиги сир эмас.

Клублар топширган тест натижалари аниқ бўлмасдан туриб, ЎзПФЛ бир қарорга келиши қийин бўлмоқда. 

Шундан келиб чиқиб, эртага — 20 июль куни бўлиб ўтиши керак бўлган “Сурхон” ва “Навбаҳор” U-21 жамоалари ўртасидаги учрашув 22 июль кунига қолдирилди. Ҳаттоки клубларнинг асосий таркиблари 21 июль куни майдонга чиқишларига тўғри келса ҳам, ноодатий тарзда ўринбосарлар бир кун кейин кураш олиб боради. 

“Сурхон” ва “Навбаҳор” асосий таркиблари ўйини масаласига эртага — 20 июнь куни ойдинлик киритилади. Бунда ЎзПФЛ “Сурхон” футболчилари топширган тест натижаларига диққатини қаратади. 

Ҳозирга қадар Қарши шаҳрида кечиши кутилаётган “Насаф” — “Сўғдиёна”, Олмалиқдаги АГМК — “Локомотив” ва Навоийдаги “Қизилқум” — “Бухоро” учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ муаммолар йўқ. Қолган барча учрашувлар масаласига эртага ойдинлик киритилади. Эртага барча клублар раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ўтказилади.

ЎзПФЛ футбол жамоатчилигидан бугунги вазиятни тўғри тушунишни сўрайди ҳамда ноқулайликлар учун узр сўрайди. Шунингдек, барча ўзгаришлар расмий сайтда ўз вақтида ёритиб борилишини маълум қилади.  

10-тур

21 июль, сешанба

19:00 СУРХОН — НАВБАҲОР  

19:00 НАСАФ — СЎҒДИЁНА  

22 июль, чоршанба

19:00 МАШЪАЛ — АНДИЖОН  

19:00 АГМК — ЛОКОМОТИВ 

23 июль, пайшанба

19:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР 

19:00 ҚИЗИЛҚУМ — БУХОРО   

19:00 БУНЁДКОР — МЕТАЛЛУРГ

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика