"Навбаҳор" сўнгги маротаба мавсумни қачон ғалаба билан бошлаган?

Iskandarov Abdulaziz
4 мар 2023, 11:22
Бугун Суперлиганинг биринчи туридан ўрин олган навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтади.

"Навбаҳоо" мавсумдаги илк ўйинини ўз майдонида "Қизилқум"га қарши ўтказади. Умуман олганда наманганликлар 5 мавсумдан бери чемпионатнинг 1-турида ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги маротаба 2017 йил Суперлигани уч очко билан бошлаган. Ўшанда "лочинлар" уйда "Обод"дан устун келганди. Кетма-кет икки мавсумдан бери эса стартни голсиз бошламоқда. Сўнгги 5та баҳсда рақиблар дарвозаси бир маротаба ишғол қилинган. 


2017.03.04. "Навбаҳор" - "Обод" 2:1

2018.03.04. "Металлург" - "Навбаҳор" 0:0

2019.03.10. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

2020.02.27. "Пахтакор" - "Навбаҳор" 2:1

2021.03.09. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:1

2022. 03.02. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia