"Навбаҳор" қизил, "Пахтакор" оқ рангли формада ўйнайди

Narzulla Saydullayev
28 июл 2018, 09:31
Суперлига 19-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз майдонида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа мутасаддилари, шунингдек, учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда бўлажак ўйинга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, бўлажак баҳсда “Навбаҳор” футболчилари қизил, “Пахтакор” вакиллари эса оқ рангли футболкаларда  майдонга тушадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви “Марказий” ўйингоҳда соат 20:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz