UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Навбаҳор": ОФК комиссиясини кузатдик Янгиликлар

"Навбаҳор": ОФК комиссиясини кузатдик

Айни пайтда юртимизда бўлиб турган ОФК комиссияси режаг кўра олий лигада иштирок этаётган “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна”, “Гулистон”, “Динамо”, “Шўртан” жамоалари билан биргаликда Наманганда меҳмон бўлиши кўзда тутилганди.

Меҳмонлар клубимизда олиб борилаётган ишлар ҳамда яқин кунлар ичида қайтадан фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган “Навбаҳор” ўйингоҳидаги ишларни ўз кўзлари билан кўришни мақсад қилишганди.

Эрта тонгда клубимиз вакиллари ОФКдан келган меҳмонларни Андижон аэропортида кутиб олишди. Шундан сўнг Наманган сари йўл олинди. Бенжамин Тан бошчилигидаги ОФК мутахассислари дастлаб “Навбаҳор” ўйингоҳида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди. Меҳмонлар ўйингоҳдаги ишларни кузатиб, ижобий таассуротга эга бўлганликларини маълум қилишди. Улар ўйингоҳ фойдаланишга топширилгач, мамлакатдаги жаҳон андозаларига жавоб берадиган стадионлар сони яна биттага ошишини билдиришди.

Ўйингоҳда олиб борилган ишлар кўздан кечирилгач, меҳмонлар клуб офисида “Навбаҳор” клубида фаолият юритаётган ходимлар билан учрашув ўтказишди. Бенжамин Тан бош ҳисобчи, ҳуқуқшунос ва клубнинг лицензиялаштириш ишлари бўйича мутахассиси билан алоҳида суҳбат уюштириб, клубнинг бугунги кундаги ҳолатидан хабар топди. Шу билан биргаликда керакли маслаҳатларни бериб, клуб вакилларининг келгуси ишларида омад тилади. Шундан сўнг ОФК мутахассислари “Нефтчи” клубидаги ишларни ўрганиш мақсадида Фарғонага йўл олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика