UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  0 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   4 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  4 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8

"Навбаҳор": Михайлов ортга қайтди Янгиликлар

"Навбаҳор": Михайлов ортга қайтди

"Навбаҳор"нинг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда.
Айни пайтда кунига икки маҳалдан шуғулланаётган футболчилар 27 февраль куни биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоаси билан назорат ўйинида куч синашишади. Бу пойтахтда ўтказилаётган сўнгги йиғиндаги иккинчи учрашув бўлади. Ёдингизда бўлса олдинги назорат ўйинида мамлакат ёшлар терма жамоаси билан ўтиб, унда 2:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилганди.

Жамоада рўй берган янгиликлар хусусида гап кетганида Болгариядан таклиф этилган посбон Эмил Михайловни ўз юртига қайтиб кетганлигини айтиб ўтиш жоиз. Аслини олганда Михайлов билан шартнома тузиш кўзда тутилганди. Лекин, Европача яшаш тарзига кўникканлиги боис биздаги шароитлар тўғри келмаганлиги сабабли, дарвозабон ортга қайтишни лозим топди. Айни пайтда мураббийлар штаби таркибга маҳоратли дарвозабон жалб этиш борасида иш олиб боришмоқда.

Тошкентдаги йиғин эса 1 март куни якунланадиган бўлди. Айнан шу куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказиш режалаштирилган. Жамоа аъзолари бир неча кун ҳордиқ чиқаришгач, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўташ мақсадида 4 март куни Наманганда тўпланишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика