"Навбаҳор" икки легионерга жавоб берди

Narzulla Saydullayev
23 янв 2019, 12:22
"Навбаҳор" айни дамда Қримда машғулотлар олиб бормоқда.

Эронлик ярим ҳимоячиларнинг ҳаракатлари манзур келмаганлиги боис, мураббийлар штаби Неисариколи Мухсин ва Жавадигалингешлаги Сажадларга жавоб беришди.

Эртага "Навбаҳор" хориждаги илк назорат учрашувини ўтказади. Дастлабки рақиб "ТСҚ-Таврия" жамоаси бўлади. Қримда иккита "Таврия" номли жамоа бор. Бири Украина биринчилигида ўйнаса, яна бири Қрим чемпионатида ўйнайди. Наманган клуби айнан Қрим биринчилигида иштирок этувчи жамоа билан ўйнайди.

"ТСҚ-Таврия" (Таврия-Симферополь-Қрим) жамоаси билан назорат учрашуви эртага, 24 январь куни Евпаториядаги "Қрим Арена" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 15:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: t.me/Navbahor_Navbaxor_Fkmuhlis