UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  42 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

“Навбаҳор” – “Динамо”: Учрашувдан сўнг Янгиликлар

“Навбаҳор” – “Динамо”: Учрашувдан сўнг

Учрашувдан сўнг “Динамо” жамоаси бош мураббийи Олег Тюлькин ва “Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Анвар Солиевлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Олег Тюлькин (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Ҳар икки жамоа учун учрашув қийин кечди. Муросасиз кураш остида кечган ўйинда “Навбаҳор” бироз омадли чиқди ва ғалабани қўлга киритди. Учрашувда юзага келтирилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Наманганликлар эса вазиятдан самарали фойдаланиб мақсадга эришишди. Назаримда бугунги баҳс мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, Самарқанддан келиб жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдириб ўтаман. Футболчиларимиз ўтказиб юборилган голдан кейин фаолликни ошириб, бир қатор ҳужумлар ташкил этишди. Яхшигина имкониятлар бўлсада вазиятлардан фойдаланиш насиб этмади. Ҳакамлар ҳаракатини муҳокама қилмайман. Уларни назорат қиладиган масъуллар бор. Шу сабабли баҳони улар бергани яхши. Давралар оралиғида бошқа клублардан ижарага олинган футболчилар жамоамизни тарк этишди. Айнан шу сабабли жамоада ҳамжиҳатлик ўзаро боғлиқлик етишмаяпти. Айнан шу сабабли натижаларимиз ижобий кўриниш олмаяпти. Жамоага қўшилган футболчиларни таркибга қўшилиб кетишлари учун бироз вақт керак. Аслида учрашувларни ёмон ўтказмаяпмиз. Шундай бўлсада, гол уриш борасида ишларимиз юришмаяпти.

Анвар Солиев (“Навбаҳор” футбол клуби спорт директори)
: - Бугун қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. “Динамо” жамоаси иккинчи даврани муваффақиятсиз бошлаган бўлсада, яхши жамоалардан бири. Самарқандликлар буни биринчи даврада исботлашга эришишди. Рақиб қандай бўлишидан қатъий назар учрашувда ғалабани қўлга киритишимиз талаб этиларди. Якунда мақсадимизга эришиб уч очкони қўлга киритиб, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлишини таъминладик. Ўз навбатида ишқибозларимизни ютуқ билан хушнуд этдик. Футболчиларимиз 90 дақиқа давомида бор куч ва маҳоратларини ишга солиб ҳаракат қилишди. Бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Кейинги учрашувларда ҳам худди шундай ғалабаларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Самарқандликларнинг ўйин услубини синчиковлик билан ўрганиб чиққандик. “Динамо” асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, қарши ҳужумларга умид қиладиган жамоалар сирасига киради. Меҳмонлар бугун бизга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишди. Шу сабабли уларда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Лекин, жамоамизда биринчи бўлимни ўзида гол уриш учун учта яхшигина вазият юзага келганди. Шундай бўлсада, футболчиларимиз астойдик ҳаракат қилиб, уч очкони қўлга киритишди. Ғалабамиз замирида меҳнат ётибди деб ўйлайман. Ижобий натижа учун интилганимиз сабабли якунда ютуқни қўлга киритдик.
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика