

2018 йил ярмидан буён "Лочинлар" сафида тўп тепган Ҳамроевнинг клуб билан шартномаси якунланди. Кеча Ўзбекистон кубоги чорак финалида "Насаф"га мағлуб бўлган "Навбаҳор" учун 2020 йилги мавсум расман якунланди ва Ҳамроев ҳам клубни тарк этди.
Маълумот учун, 2018-2020 йилларда Дилшод Ҳамроев "Навбаҳор" сафида Суперлигада жами 5та ўйинда майдонга тушди ва 6та гол ўтказиб юборди.




