UZ

Сўнгги янгиликлар

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  0 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  21 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

“Насаф”нинг биринчи давра умумий статистикаси Янгиликлар

“Насаф”нинг биринчи давра умумий статистикаси

Футбол бўйича XXVI Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давра учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Жамоамизнинг биринчи давра ўйинларини рақамлар орқали таҳлил қилиб чиқамиз.

Қуйидаги “Насаф”нинг биринчи давра умумий статистикаси билан танишинг.

“Насаф” биринчи давра мобайнида ўтказилган 15 учрашувнинг 6тасини ўз майдонида, аниқ қилиб айтсак Ғузорда ўтказди. 9 учрашувни эса сафарда ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашувларнинг 8тасида ғалаба, 2тасида дуранг натижага эришилди. 5 учрашувда эса жамоамиз мағлуб бўлди. Рақиблар дарвозасига 24та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборди. Жамоамиз 2 марта пенальти тепиш имконига эга бўлди. Шунингдек 2 марта дарвозамизга ҳам пенальти белгиланди. Бўлиб ўтган ўйинларнинг биттасида рақиб футболчиси ўз дарвозасини ишғол этган.

Ўйинчиларимиз 23 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. Ҳеч бир ўйинчимиз қизил карточка билан жазоланмади.

Қўлга киритилган 8 ғалабанинг 6таси уй учрашувларида, 2таси эса сафар учрашувларида қўлга киритилди. Сафарда бўлиб ўтган 9 учрашувнинг 2тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва қолган 5 учрашувда мағлубиятга учралди. “Насаф” уй учрашувларининг барчасида ғалабага эришди.

Бўлиб ўтган 2 учрашувда жамоамиз энг йирик ҳисобдаги ғалабага эришди: ЎзПФЛ 4-тур. “Насаф” – “Сўғдиёна” 4:0. 15-тур. “Насаф” – “Навбаҳор” 4:0. Битта учрашувда энг кўп гол ўтказиб, мағлуб бўлди. ЎзПФЛ 3-тур. “Бунёдкор” – “Насаф” 3:2.

Футболчиларимиз уй учрашувларида 14та гол киритишди, сафардаги учрашувларда эса рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол этишди. Дарвозабонларимиз уй учрашувларида ўзлари қўриқлаган дарвозалардан фақат 1та тўп олиб чиқишди. Сафар учрашувларида эса 13та гол ўтказиб юборишган, шулардан 2таси пенальтидан.

Тўпланган 26 очконинг 18таси уй учрашувларида, 8таси сафардаги учрашувларда қўлга киритилди.

Бўлиб ўтган учрашувларда жамоамиз таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчимиз, ярим ҳимоячи  - Ислом Кенжабооев бўлди, 18 ёш.

Энг ёши катта ўйинчи эса ҳимоячимиз - Мақсуд Каримов бўлди, 32 ёш.

Фақат икки нафар ўйинчимиз, биринчи даврадаги бўлиб ўтган барча учрашувларда майдонга тушишди. Булар Акмал Шораҳмедов ва Баҳром Абдураҳимовлардир. Улар майдонда 1350 дақиқа мобайнида ҳаракат қилишган.

Биринчи даврада мураббийларимиз 20 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Улардан 2 нафари дарвозабон, 6 нафари ҳимоячилар, 7 нафари ярим ҳимоячилар ва 5 нафари ҳужумчилардир.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика