UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  8 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  9 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  8 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   13 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2

"Насаф" харажатлар сметаси 61 млрд сўм эмаслигини эълон қилди Янгиликлар

"Насаф" харажатлар сметаси 61 млрд сўм эмаслигини эълон қилди

Клуб бир неча соат аввал Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев эълон қилган мақола бўйича раддия берди.

Қаршининг "Насаф" клуби бир неча соат аввал сайтимизда эълон қилинган мақола бўйича раддия билдирди. Баёнотда "Насаф" клуби ўзининг харажатлар сметаси 61 млрд сўм эмаслиги маълум қилган. Шу билан бирга, баёнотда клубнинг харажатлар сметаси айнан қанча миқдорда эканлигига ҳам ойдинлик киритилмаган.

"Хабарингиз бор, бироз аввал Championat.asia сайтида “Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?”сарлавҳаси остида Ўзбекистоннинг энг молиявий барқарор жамоалар учлиги келтирилган ва “Насаф” жамоасининг 2022-йилдаги харажатлар сметаси 61 миллиард сўм деб кўрсатилган.

Муаллиф бу рақамларни қаердан олгани бизга қоронғи. Лекин “Насаф” футбол клубининг йиллик харажатлар сметаси юқорида келтирилган рақамларга мутлақо мос келмайди. Муаллифдан ишончсиз манбаларга асосланиб, футбол жамоатчилиги орасида тушунмовчиликка олиб келувчи ҳаракатларга ва провокацияларга йўл қўймасликни сўраймиз.

Шунингдек, клубларга ҳурмат сақлаган ҳолда, тарқатилаётган маълумотларни клуб мутасаддилари огоҳлигида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлишини эслатиб ўтамиз", -дейилади "Насаф" клуби расмий баёнотида.

Ўзбекистоннинг энг бой клубини биласизми?

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика