UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  5 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  4 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  12 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  81 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2

"Насаф" ва "Сўғдиёна" халқаро майдонда битта ватан номидан майдонга чиқади" - Шоҳруз Норхонов Янгиликлар

"Насаф" ва "Сўғдиёна" халқаро майдонда битта ватан номидан майдонга чиқади" - Шоҳруз Норхонов

Теглар :  СўғдиёнаНасаф
2021 йилги Суперлигани иккинчи ўрин билан якунлаган "Сўғдиёна" жамоаси бу мавсумда ОФК кубогида иштирок этади.

"Насаф" ОЧЛ плей-офф учрашувида сафарда "Банияс"ни мағлуб этиб бир ўқ билан икки "қуён"ни урди. Аниқроғи "аждарлар"нинг ўзи ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олган бўлса, "Сўғдиёна"ни ОФК кубогига олиб чиқди. Жиззах шаҳри жамоаси мазкур янгиликни қандай қабул қилди? Жамоанинг ҳужумчиси Шоҳурз Норхонов championat.asia сайти мухбири билан суҳбатда шу ва бошқа саволларга жавоб бериб ўтди. 


"Насаф" "Банияс"ни мағлуб этиб, ўзини ОЧЛга, "Сўғдиёна"ни эса ОФК кубогига олиб чиқди


- "Сўғдиёна" жамоасидагилар "Банияс" - "Насаф" учрашувини қандай руҳда кузатди ва якуний натижани қандай қабул қилди? Боиси "аждарлар"нинг ғалабаси сизларни ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашишингизни таъминларди...

- Фикрингизга қўшиламан. Ўтган мавсум бежиз иккинчи ўринни қўлга киритмадик. Эндиликда ОФК кубогида буни исботламоқчимиз. Мақсадимиз халқаро майдонда тўп тепиш эди. Бу билан жиззахлик мухлисларни табриклайман. "Насаф" кеча рақибига қараганда ақлли ва кучли ўйнади. Улар ўзлари учун ОЧЛ, биз учун ОФК кубоги эшикларини очишди. Шу билан бир қаторда ўзбек клубларининг кучини кўрсатишди. "Насаф"га халқаро мусобақалардаги ҳар бир учрашувда омад тилайман. Суперлигада рақибмиз, аммо халқаро миқёсда барчамиз битта ватан - Ўзбекистон номидан қатнашамиз. 

- "Насаф" қишки ўқув-машғулот йиғинларида ОЧЛда иштирок этишини инобатга олган ҳолда ҳам тайёрланди, таркибини сақлаб қолиб кучайтиришга эришди. "Сўғдиёна" ҳам ушбу жиҳатни ҳисобга олганмиди?

- Қишки йиғинларда тайёргарлик ажойиб ўтди. Туркияда кучли рақиблар билан ўйинларда қатнашдик. Мазкур турнирда қатнашиш насиб қилган экан, нима ҳам деймиз. Бор кучимизни ишга солган ҳолда нималарга қодирлигимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа гуруҳ босқичида Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон клублари билан тўқнаш келади. Рақибларнинг даражаси олдиндан эрта хотиржамликка берилишига олиб келмайдими?

- Мусобақага ўз чемпионатининг кучлилари келади. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш шарт. Акс ҳолда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Майдонга чиқамиз ва ғалаба қозонамиз, тамом. 

- Ўтган мавсум ОФК кубогида "Насаф" финалга қадар етиб бориб муваффақиятсизликка учради. "Сўғдиёна" жорий йилда бош совринга эга чиқишни мақсад қилганми?

- Барчасига ўйинлар бошлангач ойдинлик киритиб оламиз. Ҳозир бу ҳақида ўйлашнинг мавриди эмас. Ҳаммасини вақт кўрсатади, деб ўйлайман. 

- "Сўғдиёна"нинг Суперлига стартидаги ўйини мақтагулик даражада эмас...

- Ҳали мавсум олдинда. Кузда қилинган ишларнинг самарасини кўрамиз. Насиб қилса, яна яхши ўринларни эгаллаймиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика