UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  2 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  1 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  9 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8

"Насаф" стадиони директори: “Эртага бўладиган ўйинни байрамдек ўтказамиз” Янгиликлар

"Насаф" стадиони директори: “Эртага бўладиган ўйинни байрамдек ўтказамиз”

Теглар :  Насаф
Айни пайтда Қарши шаҳрида қор ёғиши давом этмоқда. Бу ҳолат футбол ишқибозларини бироз хавотирга ҳам солиши турган гап.

“Марказий” стадиони ходимлари бу об-ҳавога тайёрмиди? Шунга аниқлик киритиш мақсадида, стадиони директори Бахритдин ака Эгамбердиевни суҳбатга тортдик.

-Бугун Қаршида ноқулай обҳаво бўлиши, яъни қор ёғиши бизга аввалдан маълум эди. Фаолиятимиз юзасидан синоптикларнинг маълумотидан доимо хабардор бўлиб турамиз. Албатта, “Марказий” стадионимизда қиш фаслидаёқ катта футбол учрашуви бўлаётгани қувонарли ҳол. Аммо бундай ноқулай об-ҳаво биз учун бироз ташвишли ҳам. Аммо стадионни ўйинга тайёрлаш бу –бизнинг вазифамиз ва бурчимиз. Бундай об-ҳаво мухлисларнинг ҳам, футболчиларнинг ҳам кайфиятига салбий таъсир қилмаслигига ҳаракат қиламиз. Ноқулай об-ҳавони биринчи марта кўраётганимиз йўқ. Футбол майдонини ва стадион ўриндиқларни қордан тозалашга барча техникаларимиз ҳамда ишчиларимиз шай ҳолатда туришибди. Эртага 130 нафарга яқин ишчи-ходимларимиз стадионни қордан тозалашга жалб этилади. Айни пайтда стадионимиз футбол майдони махсус қоплама билан ёпилган. Бу қоплама майдонни қордан асрайди. Эртага футболчиларнинг яшил майдонда бемалол ҳаракат қилишларини таъминлаймиз. Мақсадимиз, эртага бўладиган футбол учрашувини байрамдек ўтказиш. Бундай об-ҳаводан футбол ишқибозлари ҳеч қандай хавотирланмасликларини сўрайман. Ҳозир юртимизда қиш фасли. Мухлисларнинг эса иккиланмасдан стадионимизга ташриф буюраверишларини сўраган бўлар эдим.

Учрашувга чипталар сотуви давом этмоқда. Мабода кимдир чипта харид қилишга улгурмаган бўлса, марҳамат чипта харид қилаверишсин. Бундай учрашувни бевосита стадионга келиб томоша қилишга нима етсин.

“Марказий” стадионимизга марҳамат қилинг. Мақсадимиз, эртага бўладиган футбол учрашувини байрамга айлантириш", - деди стадион директори.

Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика