UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  180 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  5 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

"Насаф" қишда кимлар келгани ва кетганини эълон қилди Янгиликлар

"Насаф" қишда кимлар келгани ва кетганини эълон қилди

Янги футбол мавсуми олдидан Қарши жамоаси таркибида ўзгаришлар юз берди.

Ўтган мавсумда жамоа таркибида тўп тепган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв, ҳимоячи Дилшод Саитов, ярим ҳимоячи Шароф Муҳитдинов "Насаф"ни тарк этди. 

Шунингдек, яна бир ярим ҳимоячи Муродбек Раҳматов Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига ижарага берилди.

Жамоани тарк этган футболчилар ўрнига янги футболчилар билан шартнома имзоланганидан хабарингиз бор. Хусусан, ўтган мавсум "Қўқон-1912"да ҳаракат қилган Жавоҳир Сидиқов,  Навоийнинг "Қизилқум" клубида ўйнаган ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ва Тожикистон миллий терма жамоаси аъзоси Муҳаммаджон Раҳимов Қаршига таклиф этилди.

Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар хорижий йиғинни ўтказиш учун 27 январь куни Туркияга учиб кетади.

Аввалроқ "Насаф" 2023 йилда қайси бренд либосларидан фойдаланиши маълум бўлган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика