UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  1 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Насаф" қачон кўтаринки кайфиятда иш бошлайди, Қашқадарёда бунга жавоб берадиган масъуллар борми? Янгиликлар

"Насаф" қачон кўтаринки кайфиятда иш бошлайди, Қашқадарёда бунга жавоб берадиган масъуллар борми?

Теглар :  Насаф
Бошқа клублардан фарқли равишда, "Насаф" клуби қошида 3та катта объект бор.

Булар, жамоа базаси, стадиони ҳамда академияси. Тушуниш учун осон бўлиши учун айтиб ўтаман, молиявий томондан ака-ука бўлган "Бунёдкор" билан солиштирганда "Насаф" ўзига тушадиган бюджетни юқоридаги 3та иншоотларни сақлаш учун ҳам пул кетказади. "Бунёдкор"да эса алоҳида дирекция мавжуд бўлиб, клубга тушадиган бюджет фақат клуб учун ишлатилади.



Фақатгина "Пахтакор" стадиони ва Қибрайдаги база клуб томонидан молиялаштиради. Адашмасам қолган барча клубларнинг стадионлари фақат ўйин вақти учун клублардан пул олинади, қолган вақт бошқа ташкилотлар томонидан сақланади. Клублар у ердаги муаммога бош қотириб ўтирмайди. "Насаф"да эса иш бир мунча қийин. Клубга тушадиган 30 млрд сўмни барча нарсага етказиш керак. Суперлигада шундай жамоалар бор-ки, 40-50 млрд сўмни фақат асосий жамоани маошларига ишлатадилар холос. Лекин ҳозирча "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Насаф"дан бошқа клублар МТЖга ўйинчи етказиш билан мақтана олмайдилар. Шундай экан, нима учун ишлаётган кам сонли клублардан бири бўлган "Насаф" бунчалик қийналиши керак? 


Тўғри, тан оламиз, пандемия! Лекин "Насаф"даги бу муаммолар бугун пайдо бўлмади. Мана 3-4 йил ўтибди, Бердиев "Насаф"ни қандай таркиб билан мавсумга тайёрлашни билмайди. Ёш футболчиларни кашф қилгани билан, бу ёшлар бошқа жамоалардаги берилаётган суммаларни эшитиб боши айланиши табиий. Айнан шунинг учун ҳам мураббийда ҳар йили таркиб бўйича муаммолар пайдо бўляпти. Ҳозир интернет йўқ, уяли алоқа тизим мавжуд бўлмаган даврлар эмас, қўшни клубда нима бўлаётганлигини футболчилар билмаса. Футболчининг майдондаги умри қисқа. Шундай экан, барча ишлаб олишни истайди. Буни тўғри қабул қилиш керак. Аммо "Насаф"га эътибор бироз ошса, ўша пулни тарбияланувчилар клубни ўзида ишлаб олишлари мумкин. 


Ҳозир "Насаф"ни футболчилар олдида мавсумнинг иккинчи даврасидаги мукофот пуллари, маошнинг маълум қисми ва бонуслардан қарзи бор. Футболчиларни олдида эса молиявий жиҳатдан анча бақуват бўлган "Пахтакор", "Локомотив", АГМК ва "Металлург"дан аниқ таклифлар мавжуд. Бердиев 2020 йилни қарзлари билан шуғулланиши керакми ёки мавсумга тайёргарлик кўриши? 


Мавсумга тайёргарлик қилай деса, қўл остидаги футболчиларни жамоада қолиши суғурталанмаган. Истаган пайтда кетиб қолиши мумкин бўлган ўйинчилар рўйхати кичик эмас. Машғулотларга қарз билан чиқишни ўзи бир азоб. Ўзимдан келиб чиқиб айтаман бирон кишига қарз бўлиб қолсангиз, кечаси уйқунгиз бўлмайди. "Насаф"ни бошқа клубларга қараганда талаби катта эмас. Ўша кичик бўлсада, маошларни ўз вақтида бериш учун бюджетни шакллантириш. Академия иш беряпти, демак академия ва стадионни сақлаб туриш учун қўшимча маблағ ажратиш мақсадга мувофиқ бўларди. Бошқа клубларга топилаётган пуллар, "Насаф" учун ҳам топилса бўлади. Гап маҳаллий мутасаддиларда холос. Ҳар йили янгидан янги жамоа тузиш азоб. Осон иш эмас. Тузганда ҳам доимий совринли ўринларда юришни эплаётган Бердиевнинг ишлари демак тўғри. Бир пайтлар "Машъал" шундай ишлади. Лекин ҳозир бу клуб аввалги даражасида эмас. Эртага ҳамма нарсадан чарчаб бораётган мураббий клубдан кетадиган бўлса, ким кафил бўлади "Насаф" шундай ишлашда давом этишига? Шундай экан, нима учун тўғри ишлаётган клубга ёрдам қилмаслик керак? Бу ЎФА ёки ПФЛни иши эмас. "Насаф" Қашқадарёнинг овунчоғи, демак қолган клубларда бўлгани каби, вилоят катталари клубга эътибор қаратишлари керак. Бу ерда катта ўғирликлар бўлмаяпти. Тотализатор бўйича жамоадан ҳамманинг кўнгли тўқ. Нима учун унга молиявий кўмак бериш керак эмас?



Футбол ҳозир Президент даражасида эътибор қилинаётган ва сўнгги икки йил ичида бир қатор қарорлар билан такомиллаштирилаётган соҳа. Куни кеча сунъий майдон қуриш учун, чет элдан кирадиган сифатли майсаларга божхона тўловлари ҳам бекор бўлди. "Насаф" академияси 10 йил аввал Нуриддин Зайниев томонидан тақдим қилинган сунъий майдонда машғулот олиб боряпти. Бу майдоннинг бугунги ҳолати футбол учун зарар. Буни бориб кўришингиз мумкин. Стадионни асосий машғулот майдонларини эса тест даврида расвосини чиқариб бўлишди.


Минглаб "Насаф" ва МТЖ мухлислари номидан Зоир Тоировичдан бир нарсани сўраган бўлар эдим. Илтимос, "Насаф"га эътиборлироқ бўлинг. Бу жамоа пароканда бўлса, миллиард кетказиб ҳам кейин уни тиклай олмайсиз.


"Насаф" мен маош оладиган клуб эмас, шунчаки яқинда у ерга бориб ачиниб кетдим. Ишлаган одам, тишлаши керак!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +71   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика