UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  11 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  14 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  10 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  18 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  4

"Насаф" - октябрь ойининг энг кўп гол урган жамоаси! Янгиликлар

"Насаф" - октябрь ойининг энг кўп гол урган жамоаси!

Бугун жорий мавсумнинг октябрь ойидаги учрашувлари ўз якунига етди.
Олий лигада фаолият юритаётган жамоалар мазкур ойда тўрттадан учрашув ўтказишди. Турнир жадвалидаги пешқадамлардан “Бунёдкор” ва “Насаф” ҳар тўртала учрашувда ҳам ғалабага эришдилар. 

Олий лига жамоаларининг октябрь ойида энг кўп гол урган жамоаси “Насаф” бўлди. Улар рақиблари дарвозасини 16 марта ишғол қилдилар.

Октябрь ойида “Насаф” жамоаси 3 учрашувда йирик ҳисобда ғалабага эришди, қуйида бўлиб ўтган учрашувларнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

04.10.2013 й. ЎзПФЛ 21-тур.
«Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона) 2:0 (1:0).
Голлар:
И. Шомуродов (26), И. Юнусов (75).

18.10.2013 й. ЎзПФЛ 22-тур.
“Шўртан”(Ғузор) – “Насаф”(Қарши) 1:4 (0:1)
Голлар:
А. Алланиёзов (5, 87), А. Геворкян (74, 83), А. Ғуломхўжаев (90+1)

23.10.2013 й. ЎзПФЛ 23-тур.
"Насаф" (Қарши) - "Навбаҳор" (Наманган) 5:0 (2:0)
Голлар:
Илҳом Юнусов 22-1:0, 45-2:0, Артур Геворкян 78,80-4:0, Зоҳид Абдуллаев 83-5:0.

29.10.2013 й. ЎзПФЛ 24-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:5 (0:2)
Голлар:
Азамат Алланиязов 21 - 0:1, Шухрат Муҳаммадиев 44 - 0:2, Артур Геворкян 70-0:3, Илҳом Шомуродов 81 – 0:4, Фаррух Сайфиев 87- 0:5, Воҳид Шодиев 90- 1:5.

Бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” жамоаси рақиблари дарвозасига жами 16та гол киритди. Ўз дарвозаларидан эса 2 марта тўп олиб чиқишди. Ушбу голларни қуйидаги ўйинчилар ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди:

Артур Геворкян – 5та
Илҳом Юнусов - 3та
Азамат Алланиязов – 3та
Илҳом Шомуродов – 2та
Зоҳид Абдуллаев – 1та
Шуҳрат Муҳаммадиев - 1та
Фаррух Сайфиев - 1та

Кўриб турганингиздек жамоа сардори Артур Геворкян октябрь ойида жамоа тўпурарига айланди, шунингдек Артур Геворкян икки учрашувда, Илҳом Юнусов ва Азамат Алланиязовлар биттадан ўйинда, дубл ҳам қайд этишган. Жамоанинг жароҳатлар туфайли йўқотишларига қарамасдан шубҳасиз октябрь ойи “Насаф” учун сермаҳсул ой бўлди.

Олдинда икки ўйин қолди, навбатдаги турда яъни 3 ноябрь якшанба куни “Насаф” жамоаси ўз майдонида турнир жадвалининг якка пешқадами “Бунёдкор”ни ўз майдонида қабул қилади. Навбатдаги учрашув нафақат турнинг марказий учрашуви балки матч-реванш ҳам бўлиши турган гап. Чунки энди ўйин “Насаф”нинг ўз майдонида бўлади. “Аждарлар” мавсумнинг сўнгги турини сафарда “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади.

Барча мухлислар номидан “Насаф” жамоасига қолган учрашувларда ҳам зафарлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика