UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

"Насаф" - октябрь ойининг энг кўп гол урган жамоаси! Янгиликлар

"Насаф" - октябрь ойининг энг кўп гол урган жамоаси!

Бугун жорий мавсумнинг октябрь ойидаги учрашувлари ўз якунига етди.
Олий лигада фаолият юритаётган жамоалар мазкур ойда тўрттадан учрашув ўтказишди. Турнир жадвалидаги пешқадамлардан “Бунёдкор” ва “Насаф” ҳар тўртала учрашувда ҳам ғалабага эришдилар. 

Олий лига жамоаларининг октябрь ойида энг кўп гол урган жамоаси “Насаф” бўлди. Улар рақиблари дарвозасини 16 марта ишғол қилдилар.

Октябрь ойида “Насаф” жамоаси 3 учрашувда йирик ҳисобда ғалабага эришди, қуйида бўлиб ўтган учрашувларнинг натижаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

04.10.2013 й. ЎзПФЛ 21-тур.
«Насаф» (Қарши) – «Нефтчи» (Фарғона) 2:0 (1:0).
Голлар:
И. Шомуродов (26), И. Юнусов (75).

18.10.2013 й. ЎзПФЛ 22-тур.
“Шўртан”(Ғузор) – “Насаф”(Қарши) 1:4 (0:1)
Голлар:
А. Алланиёзов (5, 87), А. Геворкян (74, 83), А. Ғуломхўжаев (90+1)

23.10.2013 й. ЎзПФЛ 23-тур.
"Насаф" (Қарши) - "Навбаҳор" (Наманган) 5:0 (2:0)
Голлар:
Илҳом Юнусов 22-1:0, 45-2:0, Артур Геворкян 78,80-4:0, Зоҳид Абдуллаев 83-5:0.

29.10.2013 й. ЎзПФЛ 24-тур
“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 1:5 (0:2)
Голлар:
Азамат Алланиязов 21 - 0:1, Шухрат Муҳаммадиев 44 - 0:2, Артур Геворкян 70-0:3, Илҳом Шомуродов 81 – 0:4, Фаррух Сайфиев 87- 0:5, Воҳид Шодиев 90- 1:5.

Бўлиб ўтган учрашувларда “Насаф” жамоаси рақиблари дарвозасига жами 16та гол киритди. Ўз дарвозаларидан эса 2 марта тўп олиб чиқишди. Ушбу голларни қуйидаги ўйинчилар ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди:

Артур Геворкян – 5та
Илҳом Юнусов - 3та
Азамат Алланиязов – 3та
Илҳом Шомуродов – 2та
Зоҳид Абдуллаев – 1та
Шуҳрат Муҳаммадиев - 1та
Фаррух Сайфиев - 1та

Кўриб турганингиздек жамоа сардори Артур Геворкян октябрь ойида жамоа тўпурарига айланди, шунингдек Артур Геворкян икки учрашувда, Илҳом Юнусов ва Азамат Алланиязовлар биттадан ўйинда, дубл ҳам қайд этишган. Жамоанинг жароҳатлар туфайли йўқотишларига қарамасдан шубҳасиз октябрь ойи “Насаф” учун сермаҳсул ой бўлди.

Олдинда икки ўйин қолди, навбатдаги турда яъни 3 ноябрь якшанба куни “Насаф” жамоаси ўз майдонида турнир жадвалининг якка пешқадами “Бунёдкор”ни ўз майдонида қабул қилади. Навбатдаги учрашув нафақат турнинг марказий учрашуви балки матч-реванш ҳам бўлиши турган гап. Чунки энди ўйин “Насаф”нинг ўз майдонида бўлади. “Аждарлар” мавсумнинг сўнгги турини сафарда “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказади.

Барча мухлислар номидан “Насаф” жамоасига қолган учрашувларда ҳам зафарлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика