UZ

Сўнгги янгиликлар

10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  0 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  3 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  1 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  9 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  2 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига оид фактлар Янгиликлар

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига оид фактлар

Олий лиганинг 23-турида жамоамиз "Навбаҳор" устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.


- "Насаф" ушбу ўйинда Олий лигадаги ўзининг 1000-голини киритишга муваффақ бўлди. Юбилей гол муаллифи жамоамизнинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов бўлди.

- "Насаф" Олий лига доирасида "Навбаҳор" устидан 20-ғалабасини расмийлаштирди. Бу жамоалар Олий лигада жами 38 маротаба тўқнаш келишган ва шуларнинг 20тасида вакилларимизнинг қўллари баланд келган. "Навбаҳор" жамоаси 10 маротаба ғалаба нашидасини сурган бўлса, қолган 8 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 62-57 "Насаф" фойдасига.

- "Насаф" - "Навбаҳор" (5:1) ўйинида жами олтита гол киритилди. Қизиқарли жиҳати шундаки, урилган олтита голни учта футболчи иккитадан киритишди. Артур Геворкян ва Илҳом Шомуродов дубль қайд этишган бўлса, "Навбаҳор" аъзоси Улуғбек Бақоев дастлаб жамоамиз дарвозасини, кейин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

- Вакилларимиз "Навбаҳор" устидан Олий лига доирасидаги ўзларининг иккинчи йирик ғалабаларини қўлга киритишди. Бу вақтга қадар жамоамиз бир марта, 2013 йилдаги мавсумда "лочинлар"ни йирик 5:0 ҳисобида таслим этишган эди.

- Жамоамиз учун бу баҳс Олий лигадаги 551-ўйин бўлди. Шулардан 308тасида "аждарлар" ғолиб чиқишган, 104 маротаба дуранг ўйнашган ва 139 бор мағлубиятга учрашган.

- Вакилларимизнинг Олий лига тарихидаги киритган голлар сони 1004тага етди. Шунингдек, жамоамиз 551 ўйинда ўз дарвозасидан 637 маротаба тўп олиб чиққан.

- Ҳозирга қадар олий лигада жамоамиздан фақат учта клуб кўп гол урган. Булар "Пахтакор" (1609), "Нефтчи" (1486) ва "Навбаҳор" (1228).

- "Насаф" "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг тўплаган очколари сонини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

- Жамоамиз вакиллари ушбу мавсумда ҳакамлар томонидан жами 41 маротаба жазоланишган. Вакилларимизга ҳакамлар 38 бор сариқ карточка кўрсатишган бўлса, уч марта футболчиларимизни ўйиндан четлатишган.

- "Насаф"нинг бу йилги мавсумда Олий лигада киритган голлари сони 41тага етди ва бу кўрсаткичда тўртинчи поғонада боришмоқда. Вакилларимиздан кўпроқ гол урган жамоалар: "Локомотив" (48), "Пахтакор" (46) ва "Олмалиқ" (43).

- Жамоамиз энг кам гол ўтказиш бўйича иккинчи ўринни "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари билан бўлишиб туришибди. Ҳар учала жамоада 16тадан гол қўйиб юборилган. Бу борада энг яхши кўрсаткич "Бунёдкор"га тегишли бўлиб турибди. "Қалдирғочлар" ушбу мавсумда ҳозирча 14та гол ўтказиб юборишган.

- "Навбаҳор"га қарши ўйинда иккитадан гол уриб дубль қайд этган футболчиларимиз Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг бу йилги мавсумда киритган голлари сони 9тага етди. Улар тўпурарлар баҳсида тўртинчи ўринни бўлишиб туришибди. Тўпурарлар пешқадами бўлиб турган Баҳриддин Ваҳобов ҳисобида 18та гол мавжуд.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика