UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  7 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  8 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  2 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  8 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  12 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига оид фактлар Янгиликлар

"Насаф" - "Навбаҳор" учрашувига оид фактлар

Олий лиганинг 23-турида жамоамиз "Навбаҳор" устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди.


- "Насаф" ушбу ўйинда Олий лигадаги ўзининг 1000-голини киритишга муваффақ бўлди. Юбилей гол муаллифи жамоамизнинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов бўлди.

- "Насаф" Олий лига доирасида "Навбаҳор" устидан 20-ғалабасини расмийлаштирди. Бу жамоалар Олий лигада жами 38 маротаба тўқнаш келишган ва шуларнинг 20тасида вакилларимизнинг қўллари баланд келган. "Навбаҳор" жамоаси 10 маротаба ғалаба нашидасини сурган бўлса, қолган 8 баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати: 62-57 "Насаф" фойдасига.

- "Насаф" - "Навбаҳор" (5:1) ўйинида жами олтита гол киритилди. Қизиқарли жиҳати шундаки, урилган олтита голни учта футболчи иккитадан киритишди. Артур Геворкян ва Илҳом Шомуродов дубль қайд этишган бўлса, "Навбаҳор" аъзоси Улуғбек Бақоев дастлаб жамоамиз дарвозасини, кейин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

- Вакилларимиз "Навбаҳор" устидан Олий лига доирасидаги ўзларининг иккинчи йирик ғалабаларини қўлга киритишди. Бу вақтга қадар жамоамиз бир марта, 2013 йилдаги мавсумда "лочинлар"ни йирик 5:0 ҳисобида таслим этишган эди.

- Жамоамиз учун бу баҳс Олий лигадаги 551-ўйин бўлди. Шулардан 308тасида "аждарлар" ғолиб чиқишган, 104 маротаба дуранг ўйнашган ва 139 бор мағлубиятга учрашган.

- Вакилларимизнинг Олий лига тарихидаги киритган голлар сони 1004тага етди. Шунингдек, жамоамиз 551 ўйинда ўз дарвозасидан 637 маротаба тўп олиб чиққан.

- Ҳозирга қадар олий лигада жамоамиздан фақат учта клуб кўп гол урган. Булар "Пахтакор" (1609), "Нефтчи" (1486) ва "Навбаҳор" (1228).

- "Насаф" "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан сўнг тўплаган очколари сонини 51тага етказиб олди ва турнир жадвалида 3-ўринни банд этиб турибди.

- Жамоамиз вакиллари ушбу мавсумда ҳакамлар томонидан жами 41 маротаба жазоланишган. Вакилларимизга ҳакамлар 38 бор сариқ карточка кўрсатишган бўлса, уч марта футболчиларимизни ўйиндан четлатишган.

- "Насаф"нинг бу йилги мавсумда Олий лигада киритган голлари сони 41тага етди ва бу кўрсаткичда тўртинчи поғонада боришмоқда. Вакилларимиздан кўпроқ гол урган жамоалар: "Локомотив" (48), "Пахтакор" (46) ва "Олмалиқ" (43).

- Жамоамиз энг кам гол ўтказиш бўйича иккинчи ўринни "Пахтакор" ва "Локомотив" жамоалари билан бўлишиб туришибди. Ҳар учала жамоада 16тадан гол қўйиб юборилган. Бу борада энг яхши кўрсаткич "Бунёдкор"га тегишли бўлиб турибди. "Қалдирғочлар" ушбу мавсумда ҳозирча 14та гол ўтказиб юборишган.

- "Навбаҳор"га қарши ўйинда иккитадан гол уриб дубль қайд этган футболчиларимиз Илҳом Шомуродов ва Артур Геворкяннинг бу йилги мавсумда киритган голлари сони 9тага етди. Улар тўпурарлар баҳсида тўртинчи ўринни бўлишиб туришибди. Тўпурарлар пешқадами бўлиб турган Баҳриддин Ваҳобов ҳисобида 18та гол мавжуд.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика