UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  0 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  0 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   4 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  61 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2 10:47Асрор Алиқулов: "Кубок ўйинларида имкон қадар узоқроққа боришни мақсад қилганмиз"  2 10:15Наврўз Алимов: "Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин"  1

"Насаф" мухлисларига чипта етмади Янгиликлар

"Насаф" мухлисларига чипта етмади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 10-турида "Бунёдкор"ни мағлуб қилди (4:1).

Тошкентдаги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 11 минг мухлис ташриф буюрди. Мазкур баҳсга томошабинлар оқими "қалдирғочлар" раҳбарияти кутганидан анча кўп бўлгани туфайли ўйин учун чиқарилган чипта етмай қолди. Шундан кейин эски чипталар сотувга чиқарилган. Улар ҳам тугаганидан кейин стадион эшиклари очиб юборилгани айтилмоқда.

Энг қизиғи, стадионга мухлислар оқими 1-бўлимнинг охирига қадар давом этди. Шу воқеада "Бунёдкор" раҳбариятининг 2 та хатоси кўзга ташланиб қолди:

а) етарлича чипта чиқарилмагани боис клуб анчагина даромаддан қуруқ қолди.

б) чипталар фақат битта кассадан сотилгани туфайли узун навбат вужудга келди ва бу мухлислар учун катта ноқулайлик туғдирди.

Таклиф: Келажакда шундай муаммоларнинг олдини олиш учун барча жамоаларимиз чипталарнинг онлайн сотувини дарҳол йўлга қўйишлари керак. Бу ишончли, қулай ва шаффоф. Кеча стадионда ажойиб атмосфера юзага келтирган "аждарлар"га эса алоҳида респект!

Рейтинг: +64   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика