UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Ўзбекистон тержа жамоаси Дубайдан Абу-Дабига йўл олди  0 13:30"Бавария", "Тоттенхэм", "Лацио" ва бошқа жамоалардан. Ўзбекистон ОТЖга қарши Франция U-23 терма жамоасида кимлар ҳаракат қилади?  1 12:57Ўзбекистон МТЖ БААга қарши кўк либосда ўйнайди  10 12:53БАА собиқ устози: "Космин Олариунинг афзаллиги шундаки, у футболчиларни яхши билади, шунинг учун унинг қараши уларни экранлар орқали ёки масофадан кузатадиган бошқа ҳар қандай мураббийникидан фарқ қилади"  3 12:40He we go! "Ман Сити" ёздаги илк трансферини ҳал қилди  5 11:23БААнинг Ўзбекистонга қарши тахминий таркиби  17 11:00“Милан“ юлдузини “Ливерпул“га битта шарт билан сотишга тайёр  0 10:48Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди  14 10:36“Ал Ҳилол“ ТОП форвардга йилига 40 миллион евро таклиф қилди  0 10:11Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) энг қиммат футболчилар рейтингини янгилади  6 09:44Ўтган мавсум А Серияда 11 та гол урган ҳужумчи фаолиятини “Рома“да давом эттириши мумкин  2 09:17УEФА Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида “Барселона“ни очколардан маҳрум қилиши мумкин  23 08:50Goal «Олтин тўп»ни ютишга даъвогарлар рейтингини янгилади. ПСЖнинг уч нафар футболчиси ТОП-10 га илк бор киришди  17 08:23“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади  16 07:56Бугун Ўзбекистон ОТЖ Францияга қарши баҳс олиб боради  9

“Насаф” жамоаси таркиби янгиланиш арафасида Янгиликлар

“Насаф” жамоаси таркиби янгиланиш арафасида

Теглар :  Насаф
Ўзбекистон чемпионатида ўзининг ўрнига эга бўлган ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб келаётган “Насаф” футбол клубининг давралар оралиғида таркиби борасида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

“Насаф” футбол клуби таркибни шакллантириш бўйича ўзининг узоқни кўзлаган режасига эга. Бу режанинг асосий мақсади – ёш футболчиларга кўпроқ эътибор беришдир. Қашқадарё Вилоят Футбол Федерацияси Президенти ҳамда клубимиз Президенти томонидан ҳам бу режа қўллаб-қувватланмоқда. Бу мақсадларни амалга ошириш бундан буён ҳам давом эттирилади. Шундан келиб чиқиб, иккинчи даврада ҳам таркибимизни тарк этган ўйинчилар ўрнига мана шундай ёш тарбияланувчиларимиз ҳисобидан тўлдирилади. Албатта, бу “Насаф” таркибида фақат ёш футболчилар ўйнайди деган, фикрни пайдо  қилмаслиги керак. Жамоамизда улар қаторида тажрибали футболчилар ҳам бўлади.
 
Клуб қошида футбол мактаби фаолият юритмоқда ва бунда кўплаб ёш иқтидорли футболчилар вояга етишмоқда. Бунга мисол тариқасида мактабимиз тарбияланувчиларидан кейинги йилларда мамлакатимизнинг ёшлар  терма жамоасига таклиф олаётганини айтиб ўтиш жоиз. Бундан ташқари улардан кўплари айни пайтда асосий таркибимизда фаолият олиб бориб, мухлисларнинг олқишига ҳам сазовор бўлишмоқда.
 
“Насаф” жамоасининг кейинги учрашувлардаги муваффақиятсизлиги сабабларидан бири – жамоамизнинг бир қанча етакчи футболчиларининг учрашувлар пайти олган жароҳатлари бўлди. Бундай футболчиларга Мақсуд Каримов, Шерзод Аъзамов, Дилшод Раҳматуллаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сайдулло Раҳматовларни мисол келтириш мумкин.
 
Жамоамиз шифокорлари шу кунларда уларнинг сафга қайтиши учун катта ишларни амалга оширишмоқда.
 
Шундай экан, клубимиз ишқибозлари бизни тўғри тушунишади деган, умиддамиз. “Насаф” футбол клуби ўз олдига қўйган юқори мақсадлар учун курашни давом эттираверади. 

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика