UZ

Сўнгги янгиликлар

22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади Янгиликлар

"Насаф" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум тугади

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 Интерзонал финали доирасида Гонконгнинг "Ли Ман" клубини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ана шу беллашувнинг 56-дақиқасида "аждарлар" марказий ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов рақиб билан тўп учун ҳаводаги курашдан сўнг ноқулай йиқилиб жароҳат олган ва Ғолиб Ғайбуллаевга алмаштирилган эди.

Ҳусниддин Алиқулов жиддий жароҳат олди

Клуб матбуот хизмати Алиқуловнинг жароҳати ҳақида расмий маълумот берди. Тиббий текширувларда аниқланишича, Ҳусниддин Алиқуловнинг умров суяги ёпиқ синган. Футболчи жарроҳлик амалиётини ўтади. Энди Ҳусниддин мавсум сўнггига қадар "Насаф"га ёрдам бера олмайди.


"Ҳусниддинга шифо сўраб, тезроқ жамоамиз сафига келиб қўшилишини тилаб қоламиз", - дейилади клуб расмий сайтида берилган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 финалини 5 ноябрь куни Баҳрайннинг "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ўтказади. Финал Баҳрайн пойтахти Манамадаги "Ал Муҳаррақ Стэдиум"да ўтказилади.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика