UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  5 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  3 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  8 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради Янгиликлар

"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради

Кеча Ўзбекистон Суперлигаси доирасида бўлиб ўтган "Динамо" – "Насаф" учрашуви (2:2) атрофида юзага келган нохуш ҳолат юзасидан "Насаф" футбол клуби қуйидагиларни маълум қилди.

"Айни вақтда меҳнат таътилида бўлган матбуот хизмати ходими Сарвар Бобоназаров мазкур учрашувда на бевосита, на билвосита иштирок этган ва хизмат вазифасини бажарган. Бироқ у ўзининг Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кечаги учрашув юзасидан "Андижон" ҳамда "Динамо" жамоалари мухлислари шаънига нисбатан номақбул ифодаларни ишлатган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсий фикрлар "Насаф" футбол клуби позициясини акс эттирмайди ва клуб ҳар қандай кўринишдаги ҳақорат ва камситишларни қоралайди. Ушбу ҳолат юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ва клуб одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузганлиги сабабли Сарвар Бобоназаров билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

"Насаф" футбол клуби ҳар доим барча ўзбек клубларига, шу жумладан, Самарқанд ва Андижон жамоалари вакиллари ва мухлисларига нисбатан чуқур ҳурмат ва дўстона муносабатда бўлиб келган ҳамда бу тамойилга қатъий амал қилишда давом этади.

Юзага келган ноқулай вазият учун жамоатчиликдан узр сўраймиз", – дейилади баёнотда.

Аввалроқ "Динамо" ва "Андижон" клублари воқеа юзасидан баёнот эълон қилган эди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика