"Насаф" финалга чиқиш бўйича "Нефтчи"га етиб олди
24 ноя 2021 17:35
Янгиликлар
"Насаф" финалга чиқиш бўйича "Нефтчи"га етиб олди
Ўзбекистон кубоги ярим финалида "Насаф" клуби Олмалиқда АГМКни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди.
"Аждарлар" 2016 йилдан буён илк бор мамлакат кубоги финалига чиқишди ва 4 декабрь куни Самарқандга боришади. Қизиғи, ўша йили ҳам финал айнан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Умуман олганда, "Насаф" ўз тарихида еттинчи бор финалда ўйнайдиган бўлди. Қарши клуби фақат 2015 йилги финалда ғолиб бўлган ва кубок соҳибига айланган. Қолган барча финалларда "Насаф" рақибга имкониятни бой бериб қўйган.

"Насаф"нинг барча финаллари:
2003 йил: "Пахтакор" – "Насаф" 3:1
2011 йил: "Пахтакор" – "Насаф" 3:1
2012 йил: "Бунёдкор" – "Насаф" 3:0
2013 йил: "Бунёдкор" – "Насаф" 2:1
2015 йил: "Насаф" – "Бунёдкор" 2:1
2016 йил: "Локомотив" – "Насаф" 1:0
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар