"Насаф": Деян Больевич жамоани тарк этди
28 июл 2016 01:55
Янгиликлар
"Насаф": Деян Больевич жамоани тарк этди
Клубимиз давралар оралиғида, янги уч нафар легионер футболчи билан шартнома имзолади.
Ўзингизга маълум, бунгача черногориялик ҳимоячи Деян Больевич ҳам жамоамизда фаолият юритаётган эди.
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг амалдаги регламенти бўйича, бир жамоада легионерлар 3+1 тизимида бўлиши талаб этилади.
Ушбу талабга риоя қилган ҳолда, клубимиз Деян Больевич билан ўзаро келишиб, амалдаги шартномани бекор қилди. Деян энди эркин агентга айланди.
Клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва барча мухлисларимиз номидан Деян Больевичга жамоамизда кўрсатган ўйинлари учун ташаккурлар билдириб қоламиз. Унинг кейинги фаолиятига эса каттадан - катта муваффақиятлар тилаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар