Нарзулла Сайдуллаевни табриклаймиз!
04 мар 2021 07:50
Янгиликлар
Нарзулла Сайдуллаевни табриклаймиз!
Бугун Сайдуллаевлар хонадонида дунёдаги энг ёқимли овоз - чақалоқ йиғиси янгради.
Яратган Эгам бу оилага фарзанд қувончини ато этди. Сайтимиз “мотори” Нарзулла Сайдуллаев оталик бахтига муяссар бўлди. Ҳамкасбимиз оиласида яна бир қизалоқ дунёга келди. Бунинг учун Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан Сайдуллаевларни янги меҳмон билан муборакбод этамиз. Умри ва ризқи билан берган бўлсин! Илоҳим, қория, фозила, оқила фарзанд бўлиб вояга етсин.
Нарзулла, яна бир бор оталик бахти билан чин дилдан табриклаймиз! Қизалоқни бувижону боболари, ота-онасига муносиб фарзанд бўлиб, албатта бахтли-саодатли бўлишини тилаймиз!

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар