“Наполи” Каванини ортга қайтармоқчи
01 июл 2018 08:51
Янгиликлар
“Наполи” Каванини ортга қайтармоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Наполи” қизиқишлари доирасиага тушиб қолди.
Уругвай терма жамоасининг 31 ёшли ҳужумчисини клубда кўриш истагини “Наполи”нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти билдирган. Италиялик мутахассис Кавани ҳужум чизиғида Дрис Мертенсдан кўра кўпроқ фойда келтиришига ишонмоқда.
Аввалроқ, “Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис ҳам ўз интервьюларининг бирида Кавани ҳақида илиқ фикр билдирганди. Анчелотти Де Лаурентисга “Ғалаба қозонишимиз учун жамоамизга Эдинсонни олиб келиш керак бўлади”, деган экан.
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани 2010-2013 йиллар оралиғида “Наполи” шарафини ҳимоя қилган эди.

Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар