UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  0 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  4 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  4 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  33 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  45 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5

Наманган телевидениясига раҳмат! Янгиликлар

Наманган телевидениясига раҳмат!

Хабарингиз бор, куни кеча янги фойдаланишга топширилган "Навбаҳор" Марказий ўйингоҳида дастлабки учрашув бўлиб ўтди.
"Навбаҳор" ҳамда "Олмалиқ" жамоалари иштирокидаги мазкур баҳс айрим жабҳаларда янгилик сифатида намоён бўлди. Хусусан, Наманган вилоят телерадиокомпанияси ижодкорлари мазкур учрашувни тарихда илк бор (менимча) тўғридан-тўғри, жонли тарзда эфирга намойиш этди.

Бундай трансляциялар албатта учрашувларга тушолмайдиган мухлисларга ёқиб тушди. Ҳа-да, водийда биринчи бор вилоят телеканаллари орасида Наманган телевиденияси жонли футбол учрашувини эфирга узатди. Балки, Тошкент ҳудудидан бошқа вилоятларда бундай жонли эфир бўлмагандир. Бунинг учун барча телерадиокомпания ижодкорларига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Дастлабки эфир бўлгани учун камчиликлар кузатилди. Хусусан, шарҳловчи Элёр Абдувоҳидов ўйинни шарҳловчилар хонасидан шарҳлаганда овози жаранглаб турди. Ўйингоҳдаги овозлар эфирда жуда паст эшитилди. Шунинг учун ўйинни томоша қилганлар зерикиб ҳам қолишди. Шунингдек, асосий камера ўрнатилган нуқтада ўйингоҳнинг "карнай"лари ўйинни кузатишда кўп ҳолларда ҳалақит қилиб турди. Чап томондан амалга ошириладиган бурчак тўплари асосий камера орқали кўринмади.

Асосий масала бошқа. Ҳозир XXI асрда яшамоқдамиз. Бу аср техника асри саналади. Лекин негадир вилоят телерадиокомпанияси ҳали ҳам эски частотада эфирга чиқмоқда. Ҳатто ДМВ каналлар орасида ҳам Наманган телеканали йўқ. Менимча, янги тўлқинга ўтиш фурсати келди. Ана, Андижон ва Фарғона каналларини янги тюнер орқали ҳам кўриш мумкин. Вилоят телеканалининг ҳозир эфирга чиқаётган тўлқинини ҳамма ҳам тутолмайди. Телеканални кўраётганлар ҳам эфир сифатини пастлигини айтишади. Ўзим ҳам яшайдиган Поп туманида Наманган телеканалини жуда сифатсиз тарзда кўрамиз. Демак, янгиланиш вақти келди, назаримизда.

Кейинги учрашувлардан ҳам жонли трансляциялар кутиб қоламиз! Бу борада телевидения ижодкорларига омад тилаймиз!!!


Камолиддин Ҳайитов, Поп тумани.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика