Начо: "Зидан мен каби муаммолар туфайли ўзгармайди"

Aslanov Jasurbek
14 фев 2017, 11:20
"Реал" ҳимоячиси Начо жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан номига илиқ сўзлар айтди.

"Омадимиз келган: Ўтган мавсумда жамоани Зидан бошқарди ва биз Чемпионлар лигасида ғолиб бўлдик. Аммо бунга катта меҳнат сабаб бўлди. Зидан ажойиб муҳит яратди ва керакли ўсишга эришди. Мураббий муносиб ишламоқда. Зидан менга инсон сифатида ёқади: У мен каби муаммолар туфайли ўзгармайди. Мураббиймиз футболчиларга яқин ва бу жамоа учун жуда муҳим" - дейди Начо.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: УЕФА

Сўнгги янгиликлар

Барча ›