Мюллер: “Мессисиз “Барселона” умуман бошқа жамоа”
12 сен 2021 08:24
Янгиликлар
Мюллер: “Мессисиз “Барселона” умуман бошқа жамоа”
“Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ доирасида “Барселона”га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мессисиз “Барселона” ҳақида кўп гапира олмайман. Бу умуман бошқа жамоа. Месси тўп тепган вақтда майдон марказида айнан унга асосий эътибор қаратиларди. Шунга қарамай биз яна “Барселона”га қарши ажойиб стадионда тўп тепамиз ва мухлислар ажойиб беллашувга гувоҳ бўлишади”, дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sport.es.
“Барселона” ва “Бавария” ўртасидаги учрашув 14 сентябрь куни “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар