UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  23 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

МЮга қарши ЕЧЛ ўйинидан олдин "Базель" футболчилари ва мураббийи машғулотга велосипедда келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ Янгиликлар

МЮга қарши ЕЧЛ ўйинидан олдин "Базель" футболчилари ва мураббийи машғулотга велосипедда келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигаси 5-турига якун ясалади.

"A" гуруҳида пешқадамлик қилаётган Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Швейцарияда "Базель" меҳмони бўлади. Кеча мезбонлар учрашувдан олдинги расмий машғулотни ўтказишди. Қизиғи, "Базель" футболчилари ва бош мураббийи машғулотга велосипедларда келишди.

ЕЧЛ
"A"
гуруҳи, 5-тур
"Санкт-Якоб Парк" стадиони
23.11.2017, 00:45
"Базель" - "Манчестер Юнайтед"

"Базель"нинг португалиялик ҳимоячиси Педро Пачеко (чапда) ва швейцариялик ҳимоячиси Майкл Ланг (ўнгда) бошқа шериклари билан бирга машғулотга келишмоқда.

"Базель"нинг швейцариялик форварди Нефтали Манзамби (27-рақам) бошчилигидаги гуруҳ ҳам клуб базасига қарашли майдонда ўтказилган машғулотга етиб келмоқда.

Буниси ким бўлди экан-а?

Юқоридаги суратда ким эканлиги маълум бўлди. Бу - швейцариялик Мануэль Аканжи (ўнгда).

"Базель" бош мураббийи Рафаэль Вики жанобларининг ўзлари ҳам ҳудди ўйинчилари каби машғулотга велосипедда келди.

Машғулотга икки оёқли уловда келиш футболчиларга ёқиб тушганини уларнинг ташқи кўринишидан пайқаб олиш қийин эмас.

Жамоа ярим ҳимоячиси Ренато Стеффен.

Швейцарияликлар ҳимоячиси Майкл Ланг.

"Базель" устози Рафаэль Вики жамоасини плей-оффга олиб чиқмоқчи бўлса, бугун МЮдан очко тортиб олиши керак.



GettyImages суратлари ёрдамида тайёрланди

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика