МЮ ва “Ливерпул” салкам 30 йиллик натижани такрорлашди

Aslanov Jasurbek
16 янв 2017, 04:07
АПЛнинг 21-турида МЮ ўз майдонида “Ливерпул” билан (1:1) дурангга имзо чекди.

Шу тариқа жорий мавсумда ушбу жамоаларнинг ҳар иккала даврадаги баҳсида ҳам ғолиб номига ойдинлик киритилмади. Биринчи даврадаги беллашувда 0:0 ҳисоби қайд этилганди.

Бундай натижа охирги марта бундан 29 йил аввал 1987-88 йилги  мавсумда кузатилганди (1:1, 3:3). Ўша йили “Ливерпул” АПЛ турнир жадвалида МЮни 9 очкога ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports