UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  0 16:34Бундеслига дебютанти илк бор олий дивизионда иштирок этади  4 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  5 11:15Мбаппе "Реал" деб Саудия Арабистонидаги 200 млн евро ва АПЛ клублари билан музокаралар ўтказишдан бош тортган  5 10:36«Ал Ҳилол» 60 миллионлик трансферга тайёргарлик кўрмоқда  0

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди Янгиликлар

МЮ собиқ сардори Англияни Африканинг тўртинчи жамоасига алмаштирди

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси халқаро футболдаги ўйинларда мунтазам қатнашиш учун муҳим қарор қабул қилди.

Ҳимоячи Аксель Туанзебе буёғига ўзи туғилиб ўсган мамлакат – Конго Демократик Республикаси шарафини ҳимоя қиладиган бўлди, деб хабар бермоқда Конго ДР футбол ассоциацияси.

Марказий ҳимоячи ёшлар даражасида ном қозонган. Англиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ўйнаган ва ҳатто "Манчестер Юнайтед" сардорлик боғичини ҳам таққан. Бироқ доимий жароҳатлар 26 ёшли Туанзебенинг ривожланишини тўхтатиб қўйди. У ҳозир Чемпионшипда "Ипсвич" учун ўйнамоқда ва Англия терма жамоаси уни чақириши даргумон эди.

Эслатиб ўтамиз, Конго Демократик Республикаси сўнгги Африка Миллатлар Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаганди. "Леопардлар" ФИФА рейтингида 63-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика