"МЮ сардорлик боғичини Магуайрдан олиб, Роналдуга бериши керак"
19 мар 2022 08:32
Янгиликлар
"МЮ сардорлик боғичини Магуайрдан олиб, Роналдуга бериши керак"
Собиқ футболчи Майка Ричардс "Манчестер Юнайтед"да вақтинча Роналду сардор бўлиши керак деб ҳисоблайди.
"Харри Магуайрга сардорлик вазифасини бажаришда ёрдам керак. Балки мен ҳам танқидчиларга қўшилгандек кўринаётгандирман. Аммо, бундай эмас. Гап шундаки, сардорлик боғичини вақтинчалик Криштиану Роналдуга бериш керак.
Мен узоқ вақтдан бери Магуайрнинг мухлисиман. Аммо у ўзининг энг кучли формасида эмас. Ўзидан кутилганидек юқори даражада ўйнай олмаётган футболчини бундай баҳолашнинг ёмон томони йўқ.
Харрининг ўзгартирилишини эшитиб хурсанд бўлаётган мухлисларни кўрганимда хафа бўлдим. Ҳақиқий мухлислар бундай қилишмайди, уни қўллаб-қувватлаган бўлишарди", - деди Ричардс.
Фикрлар