МЮ ўз тарбияланувчисини сотиб ололмади
31 янв 2020 21:17
Янгиликлар
МЮ ўз тарбияланувчисини сотиб ололмади
"Манчестер Юнайтед" қишда "Борнмут" ҳужумчиси Жошуа Кингни сотиб олишни истаганди.
Манкунианликлар 3 ойга сафдан чиққан Маркус Рэшфорднинг ўрнига ҳужумчи сотиб олишни режалаштирганди.
"Sky Sports" хабарига кўра, "Юнайтед" Кингга бўлган қизиқишни йўқотган ва ҳужум чизиғини кучайтириш учун бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга қараганда, МЮ Кинг учун 20 млн евро тўлашга тайёр бўлган. Бироқ "Борнмут" трансфердан 50 млн евро ишлаб олишни хоҳлаган.
Кинг аслида "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз вақтида у Сульшер қўл остида МЮнинг ёшлар таркибида ўйнаган.
Айни дамда у "Борнмут"нинг АПЛдаги тўпурари ҳисобланади. У жамоа таркибида 151 ўйинда 45 гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар