МЮ "Олд Траффорд"да кетма-кет 12-ғалабасига эришди

Aziz Tukhtamuradov
2 фев 2023, 09:44
"Манчестер Юнайтед" ўз майдонидаги ғалабали серияни 12 тага етказди.

Эрик тен Хаг жамоаси кеча Англия лига кубоги ярим финалида ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Манчестерликлар сўнгги маротаба 16 октябрь куни "Олд Траффорд"да кечган ўйинда очко йўқотишганди. Ўшанда "Ньюкасл" билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилган. Шундан сўнг жамоа ўз майдонидаги ўйинларда кетма-кет 12 маротаба ғалабаг эришди. 

Жамоанинг навбатдаги иккита ўйини - "Кристал Пэлас" ҳамда "Лидс"га қарши учрашувлари ҳам "Олд Траффорд"да ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta